Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилга мўлжалланган лойиҳаси муҳокама этилди

Фориш туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилга мўлжалланган лойиҳаси муҳокама этилди

20 декабрь 2019 йил
213
0

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияга тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари таклиф этилди. Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдивали Мустанов бошқариб борди.

Сессияда 2019 йил якуни билан туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2020 йилга мўлжалланган лойиҳаси тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан туман молия бўлими мудири биринчи ўринбосари Шерзод Жонадилов маъруза қилди.

Сессия ишида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодирбек Раджабов, вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ўролов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Абдукарим Ишназаровлар иштирок этди ва туман маҳаллий бюджетининг даромадлар қисмини кўпайтириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

Фориш туман ҳокими Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар