Тендерга марҳамат!
“Фориш тонги” газетасининг 2019 йил 20 ноябрдаги 45-46-сонида туман хокимининг 2019 йил 12 ноябрдаги 4845-сонли карорига асосан тендер танлови эълон килинган.
Тендер танлови ўтказиш бўйича Низомнинг 3 боб, 36-моддасига кўра қуйидаги ерларга, “Қораобдолота” МФЙ ҳудудидаги 629қ-контуридан жами 5,0 гектар яйлов ер майдони боғдорчилик йўналишида, 162қ-контуридан 9.2 гектар, 279қ-контуридан 13,2 гектар, жами 22,4 гектар лалмикор ер майдони ғаллачилик-сабзавотчилик йўналишида, “Нарвон” МФЙ ҳудудидаги 201к, 208, 207, 206, 202, 201-контурлардан 38,0 гектар лалмикор ер майдони ғаллачилик-сабзавотчилик йўналишида, “Яссикечув” МФЙ ҳудудидаги жами 90,0 гектар лалмикор ер майдони ғаллачилик-сабзавотчилик йўналишида, 440-контурдаги жами 40,0 гектар лалмикор ер майдони ғаллачилик-сабзавотчилик йўналишида танлов қайтадан ўтказилиши белгилаб қуйилган.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, тендер танловини 2019 йилнинг 24 декабрь куни соат 10-00 да туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтказилади.
Тавсия этамиз:


