Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ТУЗИШ ВА УНИ ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ

РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ТУЗИШ ВА УНИ ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ

14 июль 2022 йил
58
0

Рўйхатга олиш ялпи ҳисобга олиш асосида аҳолининг, уй-жойнинг сони ва таркиби, иктисодий бирликларнинг таркиби ҳамда ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотлар олишини таъминлайдиган тадбирдир.
Рўйхатга олиш мамлакатни демографик ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг айрим хусусиятлар ҳамда йўналишлари бўйича ўтказилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида амалга оширилиши мумкин.
Респондентларнинг индувидуал маълумотларини йиғиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволларга мувофиқ амалга оширилади.
Рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор санаси ва муддати, шунингдек молиялаштириш манбалари кўрсатилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
«Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёхуд вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари респондент сифатида рўйхатга олинади.
Респондентларнинг шахсга доир маълумотларини йиғишда рўйхатга олиш санасидан кейин содир бўлган демографик ҳолатлар ҳисобга олинмайди. 2023 йил 1 ноябрдан кейин туғилган болалар учун рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари тўлдирилмайди, бироқ ушбу санадан кейин вафот этган шахслар учун тўлдирилади. Бунда вафот этган шахс тўғрисидаги маълумотлар унинг вояга етган, муомала лаёқатига эга оила аъзолари ёки маҳалла идорасидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.
Дастлабки маълумотларга кўра 2022 йил 1 июл ҳолатига вилоятнинг доимий аҳоли сони 1457,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 14,3 минг кишига ёки 101,0 фоизга кўпайди. Шундан шаҳар жойларида 684,2 минг киши (жами аҳолининг 46,9%) ва қишлоқ жойларида 773,5 минг киши (жами аҳолининг 53,1%) истиқомат қилади. Вилоят бўйича тирик туғлганлар сони 18330 нафарни ташкил этган, кўчиб келганлар сони 3455 нафарни ташкил этиб, кўчиб кетганлар сони эса 4372 нафарни ташкил этди.

ВИЛОЯТ СТАТИСТИКА БОШҚАРМАСИ.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар