Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » АҲОЛИНИ РЎЙҲАТГА ОЛИШ СТРАТЕГИК МАСАЛА

АҲОЛИНИ РЎЙҲАТГА ОЛИШ СТРАТЕГИК МАСАЛА

13 июль 2022 йил
49
0


Маълумки юртимизда аҳолини рўйҳатга олиш юзасидан кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди. Албатта бу бугунги кун зарурати ўлароқ амалга оширилмоқда.

Юртимизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш жараёни бундан 32 йил аввал бўлиб ўтгани бу масаланинг ҳозирда қандай аҳамият касб этишини кўрсатиб беради. Мисол учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзо мамлакатларни ҳар 10 йилда аҳолини тўлиқ рўйхатга олишни тавсия этади, чунки бу келгуси декадаларда мамлакат тараққиётини белгилаб берувчи стратегик қарорларни қабул қилиш учун асос бўла оладиган ишончли маълумотлар билан таъминланиш имконини беради.
Аҳолини рўйхатга олиш нафақат аҳоли сони ва демографияси балки оилавий аҳволи, яшаш шароити, бандлиги, жинси, ёш даражалари, фуқаролиги, ҳудудларда аҳоли зичлик даражаси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари ҳақида ишончли маълумот тўплаш имконини беради. Бу ўз навбатида ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш, бўш иш ўринларини ташкил этишга ёрдам беради. Бундан ташқари ҳудудларнинг хариталаридаги мавжуд хатоликларга ечим топиш бўйича аниқ таклифлар бериш имконини вужудга келтиради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга таёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарорга мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш 2023 йида ўтказилиши белгиланди. Тадбирга таёргарлик сифатида мамлакатимизнинг тўрт ҳудуди: Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 2021- йил 1–25- ноябр кунлари аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш амалга оширилди. Аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш икки хил усулда, яъни 1-5-ноябрь кунлари Интернет тармоғи орқали ва 11-22- ноябрь кунлари қоғоз шаклида рўйхатга олувчи ходимлар томонидан уйма-уй юрган ҳолда амалга оширилди.
Ушбу маълумотларни шакллантириш учун аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш ўтказилган 4 та ҳудудда бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази ташкил этилди. Меҳнат шартномаси асосида вақтинча жалб этилган операторлар томонидан жорий йилнинг 5- январидан бошлаб саволнома шаклларини бирламчи маълумотлар электрон базасига киритиш жараёнлари бошланди.

Санжар ДОСТОНОВ,
Фориш туман аҳолини рўйхатга олиш бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар