Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Германия ва Франция давлатидан хорижий сайёҳлар Фориш туманида

Германия ва Франция давлатидан хорижий сайёҳлар Фориш туманида

05 июль 2022 йил
63
0

Фориш тумани ўзининг гўзал табиати, ажойиб об ҳавоси, минг йиллик дарахтлар ва чиройли шаршараси билан бугунги кунда нафақат Ўзбекистон аҳолисини балки хорижий мамлакатларни ҳам эътиборига сазовор бўлмоқда.

Фориш тумани, Ухум МФЙ, Асраф қишлоғида бугунги кунда оилавий меҳмон уйлари ташкил қилиниб, ушбу ойда 500 дан ортиқ Франция, Германия, Испания каби давлатларидан хорижий меҳмонлар ташриф буюрмоқда. Бундан ташқари, қўшни мамлакатлар Қозоғистон, Тожикистондан ҳам дам олиш учун сайёҳлар дам олишмоқда.

Ухум МФЙ, Асраф қишлоғида оилавий меҳмон уйи ташкил этган тадбиркор Раҳмат Шарипов шундай деди "Бизнинг қишлоғимиз табиати, минг йиллик Тут дарахти, эски қадимий уйлар ва петрогилифлар ҳамда қишлоғимизнинг меҳмондўст аҳолиси хорижлик меҳмонларни ўзига жалб қилмоқда ва қишлоғимизда туризм салоҳияти тез суръатларда ўсиб бормоқда. Хорижлик меҳмонлар миллий таомларимиз, қозон патир ва гўзал табиатимиздан баҳраманд бўлишмоқда." фикр билдирди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар