Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ДИННИ НИҚОБ ҚИЛИБ, ТЎҒРИ ЙЎЛДАН АДАШМАНГ!

ДИННИ НИҚОБ ҚИЛИБ, ТЎҒРИ ЙЎЛДАН АДАШМАНГ!

13 ноябрь 2019 йил
28
0

Инсоният ақл-заковатининг маҳсули бўлган шундай кашфиётлар борки, улар бир пайтнинг ўзида ҳам эзгуликка, ҳам ёвузликка хизмат қилиши мумкин.

Масалан, Альфред Нобель динамитни ихтиро қилганида тоғ кончилари меҳнатини енгиллаштиришни ният қилган бўлсада, бу янгилик бир кун келиб инсоният бошига мусибат келтира бошлади. Ядровий реакцияларнинг мислсиз куч-қудратини кашф этган олимлар ҳам ушбу ихтиро асосида яратилган қуроллар башариятга фақат кулфат олиб келишини тасаввур этмаган бўлсалар керак.

Бугунги кунда бутун инсониятга хавф солаётган диний экстремистик оқимлар ҳам ўз тарафдорлари сонини кўпайтириши ва бузғунчи ғояларни тарғиб қилиш мақсадида интернет тизимидан кенг фойдаланмоқдалар.

Хусусан, Тунис, Миср, Ливия, Бахрайн, Эрон, Сурияда бўлиб ўтган тартибсизликларда интернет хизматидан кенг фойдаланилгани ҳеч кимга сир эмас. Сўнгги йилларда террористик ташкилотлар ғояларини тарғибот-ташвиқот қилишга қаратилган веб-сайтларнинг сони 20 тадан, кейинги ўн йилда 3000 тадан ортгани ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Ушбу тоифадаги сайтлар бир томондан террорчи ташкилотларнинг фаол аъзоларига, иккинчи томондан террорчиларнинг асл мақсад-муддаоларини билмайдиган, уларни «курашчилар», «мухолифат» ва шу каби сифатлар билан қабул қилишга ўрганган одамларга мўлжалланган.

Шу ўринда  «ИШИД», «Толибон», «Ҳизбут-таҳрир», «Таблиғчилар» ва «Нурчилар» каби диний экстремистик ва террористик ҳаракат аъзолари дин ниқоби остида диний-маърифий мазмуни бузилган электрон адабиётлар ва турли ахборотлар интернет саҳифаларига жойлаштирилмоқда.

«Салавийлар» – бу ваҳобийликнинг иккинчи номидир. Салафийлик мафкурасида айрим ўзгаришлар кузатилмоқда. Ғоявий кураш кучайтирилиб, тарғиботда замонавий ахборот коммуникациялардан кенг фойдаланиш, виртуал жамоалар тузиш йўлга қўйилган.

«Таблиғчилар»нинг мамлакатимиздаги фаолияти сусайган бўлса-да, улар қўшни мамлакатларнинг бизга чегарадош ҳудудларида эркин ҳаракат қилиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирги вақтда «Таблиғчилар»нинг Марказий Осиё бўйича маркази – Бишкек, Покистон ва Бангладешда таълим олиб қайтаётган аксарият МДҲ давлатлари фуқароларининг «Таблиғчилар» таъсирига тушиб қолаётгани кузатилмоқда.

Бугунги кунда террористик ташкилотлар кўпроқ аёллардан асосий қурол сифатида фойдаланишмоқда. Улар аёл кенг жамоатчилик орасида ўзини портлатиш орқали сафдош эркакларнинг «жанговар» руҳини янада кўтаришга хизмат қилади деб уқтирадилар. Ҳатто террорчилар ижтимоий тармоқлар орқали жиҳод қиламиз, деб ёш қизларнинг бошини айлантириб, ўз олдига чақириб, валийси (ота-онаси) розилигисиз никоҳсиз олиб, уларга нисбатан «жиҳодий келинлар» атамасини қўллаган ҳолда, руҳий далда бериб «жиҳод қилишга чорламоқдалар. Маълумотларда таъкидланишича, ўзини портлатиш йўлида аёллардан «ИШИД», «Ҳизбуллоҳ», «Жиҳодчилар» каби террорчи гуруҳлар кенг фойдаланиб келмоқда.

Масаланинг хатарли жиҳатларидан бири шуки, аёлларни бошқариш эркакларга қараганда осонроқ ва улар онгини заҳарлаш ҳам террорчилар учун анча енгил ҳисобланади. Чунки эркак кишида ўзини эҳтиёт қилиш инстинкти аёлларга нисбатан кучлироқ экан. Айрим аёллар ўзларига нисбатан бўлаётган ноҳақликлар, паст назар ёки «оддий буюм» сифатида бўлаётган муаммолардан норози бўлиб, яшаётган ёки келажакда яшайдиган ҳаётларидан қутилиш мақсадида экстремистлар қурбонига айланмоқда. Уларнинг яна бир  нозик жиҳати шундаки, ахборот олишга бўлган қизиқишнинг устунлиги. Аёл ҳар қандай шов-шувли маълумотларга қизиқувчан бўлади ва шов-шувли ахборотларни тарқатиш орқали ўз ижтимоий фаоллигини намойиш қилишга уринади.

Мамлакатимиз мустақиликка эришгач, хавфсизликни таъминлаш вазифаси долзарб аҳамият касб этди. Чунки дунё майдонида терроризм ва диний ақидапарастлик оқими, буюк давлатчилик шовинизми тарафдорлари дунёга ҳукмронлик қилишга интилиш баробарида кўплаб давлатлар қатори мамлакатимизнинг ривожланишига турли йўллар билан таҳдид қиляптилар. Жаҳон миқёсида инсон онги ва қалби учун кураш шиддат билан давом этмоқда. Унда синаш учун қўйилган ғоя агар қалбдан жой олса, инсон маълум мақсад йўлида ҳаракатга келтиради. Иродаси бақувват, маънан юксак, ўз мустақил фикрига эга инсон алдовларга учмайди. Маънавий жасорат орқали ҳар қандай шаклдаги ёт ғояларни енгади, унга қарши курашади.

Рустам НИШОНОВ,

туман бош имом хатиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар