Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фермер хўжаликларига қўшимча ижарага ер майдонлари ажратиш юзасидан танловга қўйиш тўғрисида

Фермер хўжаликларига қўшимча ижарага ер майдонлари ажратиш юзасидан танловга қўйиш тўғрисида

13 ноябрь 2019 йил
42
0

“Эгизбулоқ” МФЙ худудларидаги туман захира ерларидан фермер хўжалиги ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларига қўшимча ижарага ер майдонлари ажратиш юзасидан танловга қўйиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”, “Фермер хужалиги туғрисида”ги қонунига ва  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби туғрисида”ги Низомига асосан хамда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида фермер хўжликлари фаолиятини ривожлантиришни йўлга қўйиш мақсадида

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

                                                                                   

  1. «Эгизбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман захира ерларида жойлашган 773қ, 819қ, 829қ, 832қ, 835қ, 839қ, 848қ, 866қ, 729қ, 732қ, 734қ, 735қ, 736қ, 831қ, 833қ, 834қ, 848-контурларидан 305 гектар яйлов ер майдони чорвачилик ва балиқчилик йўналишида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларига қўшимча ва фуқароларга янгидан фермер хўжалиги ташкил этиш учун ижарага ер майдони ажратиш юзасидан танловга қўйилсин.
  2. Туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги котибияти (Я.Мажитов), Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими (Х.Жонузақов), фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Эргашев) ларга:

-фуқаролар ҳамда фермер хўжаликлари рахбарларидан танловда қатнашиш учун тегишли тартибда хужжатларни қабул қилиш;

-танловни белгиланган тартибда ташкил этилишини ва белгиланган муддатда ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.

  1. «Фориш тонги» газетаси тахририяти (Р.Каримов) га мазкур қарорни газета саҳифаларида эълон қилиш тавсия этилсин, шунингдек, forish uz сайтига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари К.Каримов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими   А.Мустанов

“12” ноябрь 2019 йил № 4845 Боғдон  ш.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар