Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил 31 октябрдаги «Вилоят ҳудудида иситиш мавсумини бошлаш тўғрисида»ги 397-сонли қарори тўғрисида

Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил 31 октябрдаги «Вилоят ҳудудида иситиш мавсумини бошлаш тўғрисида»ги 397-сонли қарори тўғрисида

01 ноябрь 2019 йил
13
0


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги «Кўрсатиладиган коммунал хизматлар қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 194-сонли қарорининг 1-иловаси 13-банди ҳамда «Ҳудудгаз Жиззах» МЧЖнинг 2019 йил 24 октябрдаги 01/30-сонли хатини ҳамда «Иссиқлик манбаи» давлат корхонасининг 2019 йил 28 октябрдаги 451-сонли хатлари, Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил 31 октябрдаги 3979-сонли қарорини, вилоят Гидрометереология бошқармасининг хулосасини инобатга олиб, иқтисодиёт тармоқлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда уй-жой фондини 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсуми даврида иссиқлик билан таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил 31 октябрдаги 397-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳудудида жойлашган ташкилот ва корхоналар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ва уй-жой фондини иситиш мавсуми 2019 йил 1 ноябрдан бошланиши белгилаб қўйилсин.
  3. Туман электр таъминоти корхонаси (И.Норбеков), «Ҳудудгаз Жиззах» МЧЖ Фориш тумангаз филиали (Ж.Холдоров) ва Жиззах «Сувоқова» ДУК туман филиали (Х.Жўрақулов) иситиш мавсуми бошланиши муносабати билан ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолини белгиланган тартибда табиий газ, ичимлик суви, электр ва иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўрсинлар ҳамда мазкур масалалар бўйича шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
  4. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилотлар, корхоналар раҳбарларига фойдаланилган коммунал хизматлар учун ўз вақтида тўловларни амалга оширсинлар ҳамда ушбу масалага масъулиятсизлик билан ёндошган корхона ва ташкилотлар раҳбарларига нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши белгилансин.
  5. Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Амировга жойлардаги истеъмолчиларни куз-қиш мавсуми даврида электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик суви билан узлуксиз таъминланишини доимий назоратга олиш вазифаси топширилсин.
  6. «Ҳудудгаз Жиззах» МЧЖ Фориш тумангаз филиали (Ж.Холдоров)га туман ҳудудидаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган ҳамда мавсумий табиий газ истеъмолчиларига 2019 йил 1 ноябрь кунидан табиий газ етказиб беришни белгиланган тартибда тўхтатиш вазифаси юклатилсин.
  7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Амиров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими              А.МУСТАНОВ.

2019 йил 1 ноябрь, Боғдон шаҳарчаси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар