Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШДА САЙЛОВЛАРГА ҚИЗҒИН ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

ФОРИШДА САЙЛОВЛАРГА ҚИЗҒИН ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

05 ноябрь 2019 йил
15
0

Маълумки жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Бу сиёсий жараёнга Фориш туманида ҳам қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Ҳозирга қадар халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 4 та, халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 26 та сайлов округлари ҳамда 58 та сайлов участкалари тузилиб, уларнинг чегаралари ва таркиби тасдиқланди. Барча ҳудудларда сайловни «янги сайлов кодекси» асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган. Жойларда сайловчилар билан турли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Айниқса бу борада биринчи бор сайловларда иштирок этадиган биринчи сайловчилар ҳуқуқий онгини оширишга, сайловлар уларнинг ҳаётида қандай муҳим аҳамият касб этиши ҳақида тушунчалар бериляпти. Бу борада «Сизнинг овозингиз биз учун муҳим» мавзусида тарғибот материаллари тарқатилмоқда.

Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби туманда ҳам 20 октябрдан 20 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сйловлари билан боғлиқ жараёнларни кенг тарғиб қилиш мақсадида «Сайлов қонунчилиги тарғиботи» ойлиги ўтказилаётгани ҳам сайловларни демократик тамойиллари асосида «Сайлов кодекси» талаблари асосида ўтишини таъминлайди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар