Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманидаги сессияда участка сайлов комиссиялар аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисидаги масала кўрилди

Фориш туманидаги сессияда участка сайлов комиссиялар аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисидаги масала кўрилди

31 октябрь 2019 йил
18
0

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари Қобил Хидиров бошқариб борди.

Сессияда дастлаб депутатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисида»ги масалани кўриб чиқдилар. Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси раиси Собир Ваққосов ахборот берди.

Шунингдек, сессияда туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Комилжон Каримовнинг «Туманда фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратилган ер майдонларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан ўтказилган ўрганиш якунлари тўғрисида»ги ахбороти ҳам эшитилиб, муҳокама қилинди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар