Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманининг энг узоқ маҳалласида мактабгача таълим ташкилоти биноси бунёд этилмоқда

Фориш туманининг энг узоқ маҳалласида мактабгача таълим ташкилоти биноси бунёд этилмоқда

24 май 2022 йил
165
0

Фориш туман мактабгача таълим ташкилотлари бўлими мудири Муқаддас Исломова туманнинг чекка ҳудуди ҳисобланган “Дўстлик” маҳалласида маҳалла мутасаддилари билан ҳамкорликда муаммоларни “маҳаллабай” ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди. 

Фориш туман 1-сектор ҳудудига қарашли “Дўстлик” маҳалласида 4 миллиард сўм бюджет маблағи эвазига 100 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурлиши олиб борилмоқда. Айни кунда қурилишда 90 фоиз ишлар бажарилган.

Бугунги кунда “Дўстлик” маҳалласида 3-6 ёшлик болалар сони 112 нафарни ташкил этиб, шу кунга қадар фақатгина қисқа муддатли гуруҳларда 30 нафар маҳалла ўғил-қизлари қамраб олинган эди. Ҳудуддаги 112 нафар 3-6 ёшда бўлган  болалардан 100 нафари давлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинади ҳамда мактабгача таълим мутахассислигига эга бўлган 30 нафарга яқин хотин-қизларимиз иш билан таъминланади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар