Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида қарор.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида қарор.

30 сентябрь 2019 йил
16
0

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида қарор.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1998 й.,
5-6-сон, 97-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги низом (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.05.2019 й., 10/19/3163/3221-сон) ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни 17-моддасига асосан аҳолининг бандлигига кўмаклашиш мақсадида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (кейинги ўринларда - муҳтожлар) учун иш ўринларининг энг кам сони йигирма нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (кейинги ўринларда - ташкилот) 2020 йил учун 3 фоиздан 10 фоизгача миқдорида жами 203 та иш ўринлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар
– 10 фоиз (22 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари – 10 фоиз (93 киши); ‎‎

‎сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар – 10 фоиз (18 киши);‎

ногиронлар учун – 3 фоиз (4 киши);

пенсия олди ёшидаги шахслар учун – 10 фоиз (21 киши);‎‎‎

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар
 – 10 фоиз (9 киши);

кичик ёшли болали бўлган ишламаётган аёллар учун – 10 фоиз (20 киши);

одам савдоси қурбонлари учун – 10 фоиз (10 киши);

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун – 10 фоиз (6 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

  1. Ташкилот раҳбарларига йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлаш, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилиш ҳамда муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаш, бу ҳақда туман Бандликка кўмаклашиш марказини биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилиш вазифаси юклансин.
  2. Ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Бандликка кўмаклашиш марказига ушбу Низомга мувофиқ белгиланган шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиб борсин.
  3. Ташкилот раҳбарлари муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини ҳамда иш жойларини санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.
  4. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахслари мазкур Низомнинг 21-бандига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
  5. Белгилансинки, муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.
  6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга — ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш белгилансин.
  7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Р.Тўйчиев) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
  8. Туман ҳокимининг 2018 йил 26 ноябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида”ги 2176-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  9. 1Қарор ҳокимликнинг www.forish.jizzax.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман ва ижросини ташкил этиш туман ахоли бандлигига кщмаклашиш маркази директори Р.Тўйчиев зиммасига юклансин.
  11. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими в.б.                                                 Ҳ.Тўйчиев

“27” сентябрь 2019 yil   

                       4397-son     

                            Forish tumani

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар