Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА ҚАМРОВНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИГА ҚАМРОВНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

18 май 2022 йил
66
0

Фориш туман мактабгача таълим ташкилотлари бўлими мудири Муқаддас Исломова 3-сектор ҳудудидаги “Оқтом” маҳалласида ўғил-қизларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш, бу борадаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан аҳоли билан мулоқот ўтказди.
Мулоқот давомида айни кунда маҳаллада Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 майдаги 308-сонли қарорига асосан давлат бюджетидан 4 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 100 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси бунёд этилаётгани, айни кунда бунёдкорлик ишлари 89 фоизга уддалангани таъкидланди.
Шунингдек, мулоқот жараёнида янги бунёд этилган мактабгача таълим ташкилотига маҳалланинг 100 нафар ўғил-қизлари қамраб олиниб, 30 нафар вақтинча иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар иш билан таъминланиши таъкидланди. Мулоқот давомида мутахассислиги бўлмаган имконияти бор хотин-қизларга Бахмал туманидаги педагогика коллежига ўқиш учун тавсиялар берилди.
Шу билан бирга аҳолига оилавий ва давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш, давлатимиз томонидан уларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар