Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Пахта йиғим-теримида Фориш туманидан оилавий теримчилар ҳам фаол бўлишмоқда

Пахта йиғим-теримида Фориш туманидан оилавий теримчилар ҳам фаол бўлишмоқда

23 октябрь 2019 йил
25
0

Пахта йиғим-терими қизғин бораётган шу кунларда Фориш тумани «Ўхум» маҳалласидан борган етмиш нафарга яқин ҳашарчи теримчилар Зафаробод тумани «Тинчлик» СИУ ҳудудидаги фермер хўжаликлари деҳқонлари томонидан етиштирилган пахта ҳосилини ёғин-сочинли кунларга қолдирмай тезроқ йиғиштириб олишда пахтазорда жавлон уришяпти.

Айниқса, маҳаллада истиқомат қилаётган Сабоҳат Ёрбекова оиласидан 4 киши, ўғли, келини, қизи, Моҳидил Қулмирзаева оиласидан 3 киши ҳар куни хирмонга 300-350 килограммдан «оқ олтин» тўкиб, маҳалладошларига ўрнак бўлишяпти.  

– Мен Фархуна Ботирова бўламан, – дея сўз бошлади ёнимизга келган теримчилардан бири суҳбатга қўшилиб. – Оиламиз кам-у кўстини тўғрилаш, оиламиз даромадини ошириш учун биринчилардан бўлиб, ҳашарга келганмиз. Ҳар куни 140-150 килограммдан пахта териб, 140 000 – 150 000 сўмгача пул ва 3-4-литрдан ўсимлик мойи оляпмиз. Мавсум охиригача 7-8 миллион сўм атрофида даромадли бўлиш ниятидамиз. Унумли меҳнат қилишимиз учун барча шароитлар яратилган. Икки маҳал иссиқ овқат бериляпти.

– Теримчилар моддий манфаатдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилгани терим суръатини оширишда асосий омил бўлиб хизмат қиляпти, – дейди «Ўхум» маҳалла фуқаролар йиғини раиси 18-59-терим отряди раҳбари Ғайрат Қозоқов. Пахта йиғим-теримида фаол қатнашаётган Сабоҳат Ёрбекова оиласига «Маҳалла» жамғармасидан микротўлқинли печ ва Моҳидил Қулмиразева оиласига эса  газ плита совға қилинди. Нурмуҳаммад Полвонов, Наби Шомуродов, Онагул Олимова, Нуринисо Шакарова, Гулноз Йўлдошева, Мамлакат Қозоқова, Жасур Қўчқоровлар ҳар куни 100-120 килограммдан пахта териб, ўн кунликда 1-1,2 миллион сўмдан пул ва 20 литр ўсимлик ёғи олишяпти.

Маҳалла теримчилари ҳозирга қадар «Тоғдаги лола», «Тинчлик тутзори» фермер хўжаликлари деҳқонлари томонидан етиштирилган ҳосилни барвақт йиғиштириб олишда уларга кўмакдош бўлишди.

Фориш тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар