Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманининг уюшмаган аҳолисидан ташкил топган теримчилар пахтани териб олишда жонбозлик кўрсатишмоқда

Фориш туманининг уюшмаган аҳолисидан ташкил топган теримчилар пахтани териб олишда жонбозлик кўрсатишмоқда

15 октябрь 2019 йил
33
0

Фориш тумани «Оқтепа» маҳалласи уюшмаган аҳолисидан ташкил топган 1881-терим отряди ҳам Зафаробод туманидаги Ҳамид Олимжон номли сув истеъмолчилари уюшмасида фидокорона меҳнат қилмоқдалар.

Отрядга «Оқтепа» маҳалла фуқаролар йиғини котиби Фарид Бегматов раҳбарлик қилади.

– Пахта йиғим-теримининг дастлабки кунидан буён уюшма пахтакорларига ҳосилни йиғиштириб олишда кўмак беряпмиз, – дейди отряд раҳбари Фарид Бегматов. – Ҳар куни маҳалламиздан келган кўнгилли ҳашарчилар кучи билан 5-5,5 тоннагача пахта териб топширяпмиз. Маҳалламиздан келган барча теримчилар мавсум охиригача оилаларига яхшигина даромад олиб боришни ўз олдиларига  мақсад қилиб қўйишган. Ҳар бир теримчи бугун кечагисидан, эртага эса бугунгидан кўпроқ пахта теришга ҳаракат қиляпти. Терим пуллари кунлик ҳисоб-китоб қилиб бориляпти. 

Дарҳақиқат, ҳашарчилар ичида «Оқтепа» маҳалласи бошқа маҳаллаларга нисбатан юқори кўрсаткичларга эришяпти. Фарид Бегматов қўлимизга рўйхатни тутқазди. Уларни ўқиймиз. Шарофат Исломова, Иқбол Қаршиева, Комила Қўзибекова, Турсуной Бобохонова, Карим Бобохонов, Зилола Ҳусанова, Рўза Қодирова, Абдураҳмон Абдуқодиров, Алим Қаршиев, Ойбарчин Бозорова, Моҳира Ботировалар ҳар куни эл хирмонига 100-115 килограммдан «оқ олтин» териб тўкишаётган экан. Қувонарлиси, шу куни терим отрядининг 12 нафар теримчиси 90 килограммдан ошириб пахта терибди. Ҳамид Олимжон номли сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги давлатга пахта сотиш шартномавий мажбуриятларини ошириб бажараётган фермер хўжаликларининг ютуқларида уларнинг муносиб улушлари бор. Бу йил мавсумда теримчиларнинг моддий манфаатдорлиги оширилгани терим суръатининг кўтарилишига омил бўляпти.

Қуёш уфққа бош қўяди. Теримчилар бирин-кетин тарози томон боришмоқда. Улар бугунги меҳнатларидан мамнун. Ҳа, «Оқтепалик» ҳашарчилар ҳозирги очиқ кунларнинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиб, Зафарободлик деҳқонлар хирмонига барака киритишяпти.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар