Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Вилоят божхона бошқармаси Фориш туманида жиноятни фош этди

Вилоят божхона бошқармаси Фориш туманида жиноятни фош этди

08 октябрь 2019 йил
13
0

Вилоят божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Фориш туманининг Қозоғистон Республикасига олиб ўтувчи қумли айланма йўлида тезкор тадбир ўтказди.

“Дарвоза” МФЙ яқинидаги чегара чизиғидан тахминан 1 километр масофада мотоцикл бошқариб кетаётган икки номаълум шахс аниқланди. Улар 3 дона полиэтилен сумкаларни ташлаб воқеа жойидан ғойиб бўлишди.  

Мазкур жой атрофи кўздан кечирилганда, чегара чизиғидан тахминан 1,5 километр узоқликда яна уч дона хўжалик сумкалари, 2,5 километр узоқликда эса мотоцикл тиркамаси борлиги аниқланди.

Мазкур хўжалик сумкалари холислар иштирокида саноқдан ўтказилганда, умумий қиймати 933 350 000 сўмлик “Minoxidil” гель ҳамда “Montalin” ва “Samyun Wan” номли биофаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар