Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида жиноятчиликнинг олдини олиш аҳволи қандай?

Фориш туманида жиноятчиликнинг олдини олиш аҳволи қандай?

04 октябрь 2019 йил
23
0

Фориш туманида жиноятчиликнинг аҳволи ва уни бартараф этиш йўлларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишга тумандаги барча корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари ва ходимлари таклиф этилди. Йиғилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳаким Тўйчиев кириш сўзи билан очди.

Йиғилишда Жиззах вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Соипов туманда жорий йилнинг ўтган ойлари давомида жиноятчиликнинг аҳволи юзасидан маъруза қилди.

- Жиноятчиликнинг олдини олишга нафақат давлат идоралари, балки жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик ҳам масъул. Афсуски, бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши фаолияти етарли эмас. Бунинг оқибатида маҳаллаларнинг қарийб 65 фоизида жиноят содир этилган. Амалга оширилаётган ишларда изчиллик етишмаётгани айрим ҳуқуқбузарликларнинг такрор содир этилишида намоён бўлмоқда. Шу муносабат билан жиноятчиликнинг олдини олишни янада такомиллаштириш, барча тузилмалар раҳбар ва ходимларининг масъулиятини ошириш лозим, – дея таъкидлаб ўтди маърузачи ўз сўзида.

Шунингдек, йиғилишда туман прокурори Мирзараҳим Отақулов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ойбек Эшбеков ҳам сўзга чиқиб, туманда жиноятчиликни бартараф этиш, бу борада ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар