Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Халқ депутатлари Фориш туман кенгашининг сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Фориш туман кенгашининг сессияси ўтказилди

02 октябрь 2019 йил
22
0

Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари Қобил Хидиров бошқариб борди.

Сессияда депутатлар дастлаб халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этиш, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия этиш, халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясини тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар.

Сессия кун тартибига киритилган ушбу масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари Қобил Хидиров ахборот берди. Сессияда депутатлар халқ депутатлари вилоят Кенгашиг ссайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясига номзод, туман ҳудудида ташкил этилаётган халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи тўртта округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия этилди. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округлари сони белгиланди. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси тузилиб, унинг таркиби тасдиқланди.

Шунингдек, сессияда туман адлия бўлими бошлиғи Шерзод Эрматов халқ депутатлари туман Кенгашига ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан ахборот берди.

Сессияда депутатлар Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан «Таълим сифати – партия нигоҳида» лойиҳаси доирасида мактабларнинг дарсликлар билан таъминланганлиги ҳамда сифати юзасидан олиб борилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги масала муҳокамага қўйилди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар, «Автомобил йўллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси, юридик ва жисмоний шахсларнинг ички йўлларга ва қонунчиликка риоя этишга оид ҳолати юзасидан олиб борилган ўзгаришлари натижаси тўғрисидаги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг саломатлиги, санитария эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳақидаги масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Бундан ташқари сессияда «Адолат» СДП туман Кенгаши депутатлаик гуруҳи томонидан туманда «Конституция хиёбонини» ташкил этиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивига топшириш, жойларда ушбу қонунчиликка амал қилиш ҳолатлари ҳақидаги масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Кун тартибидаги ушбу масалалар юзасидан «Адолат» СДП туман Кенгнаши депутатлик гуруҳи раҳбари Зоҳид Шомуродов ахборот берди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар