Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва ташқи меҳнат миграцияси агентлиги аҳоли билан учрашди

Фориш туманида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва ташқи меҳнат миграцияси агентлиги аҳоли билан учрашди

15 декабрь 2018 йил
221
0

Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жиззах – Сирдарё минтақавий филиали ҳамкорлигида аҳоли билан учрашув ўтказди.

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижросига қаратилди.

Йиғилишда аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази директори вазифасини бажарувчи Рустам Тўйчиев, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жиззах – Сирдарё минтақавий филиали бош мутахассиси Баҳодир Қўшназаровлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти, 2018 йил 1 апрелдан ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиаллари томонидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун кетаётган 18 ёшга тўлган фуқароларга имтиёзли темир йўл ва авиа чипталар, шунингдек, суғурта, «VISA – MIGRANT» карталарини имтиёзли равишда олиш имкониятлари яратилгани, чет элга ишлаш учун кетаётган фуқаролар қонуний равишда рўйхатдан ўтиб кетишлари, одам савдоси қурбонига айланиб қолмасликлари учун қонун-қоидаларга амал қилишлари лозимлиги ҳақида сўз юритдилар.

Тадбирда хорижда қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган Шаҳриёр Сайфуллаев, Ниёз Файзиев, Бунёд Кенгашев, Сардор Жуманов, Бекзод Султонбековлар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мурожаат этишиб, тегишли жавоб олдилар.

Дониёр ҚОЗОҚБОЕВ,

туман аҳоли бандлигига

кўмаклашиш маркази инспектори.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар