Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

05 апрель 2022 йил
389
0

Фориш туман прокурори раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудидаги 6 та маҳаллаларда жажжи ўғил-қизларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб амалга оширилмоқда.
“Нарвон” маҳалласи туманнинг оғир ҳудудли маҳалласи ҳисобланади. Бу маҳаллани оғир ҳудуддан олиб чиқиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Сектор раҳбари ташаббуси билан “Нарвон” маҳалласи Нарвон қишлоғида аҳолининг жажжи ўғил-қизларини мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиш мақсадида 50 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилиб, 50 нафар болажонларни қамраб олди.
Оилавий мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида туман мактабгача таълим ташкилотлари бўлими бошлиғи Муқаддас Исломова ва маҳалла фаоллари сўзга чиқиб, аҳолига бундай имкониятларни яратиб бераётган муҳтарам Президентимизга ўзларининг миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар