Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Форишда хотин-қизларга тадбиркорликни бошлашнинг омиллари тушунтирилди

Форишда хотин-қизларга тадбиркорликни бошлашнинг омиллари тушунтирилди

27 август 2019 йил
27
0

Фориш тумани Давлат хизматлари маркази ҳодимлари тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизлар учун тадбир ташкил этди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сонли “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун ва моҳияти тушунтирилди.

Тадбирда сўз олгналар, мазкур қарорда аёлларнинг ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини шакллантириш, бизнес ғояларини тайёрлашда консультатив ёрдам бериш, шу жумладан, лойиҳа бизнес-режасини тайёрлаш, солиққа тортишнинг турли режимларини танлаш ва қўллаш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ва бошқа йўналишлар бўйича ўқитишни ташкил этиш масалаларини тушунтириш ишлари олиб бордилар.

Бундан ташқари, Давлат хизматлари марказлари бизнес-инкубатор шаклида хотин-қизларнинг тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолиятини, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ташкил этилиши зарурлиги ва қўллаб-қувватлаш жамоат фондига тижорат банкларига имтиёзли кредит ресурслари ҳамда халқаро ташкилотлар грантлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши юзасидан ахборот берилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Адлия вазирлиги ДХА Жиззах вилоят

бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар