Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Халқ банки Бошқаруви раиси Жиззахда сайёр қабул ўтказди

Халқ банки Бошқаруви раиси Жиззахда сайёр қабул ўтказди

17 август 2019 йил
135
0
Акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раиси Муродилла Эшматов иштирокида Жиззах вилоятида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар бўлиб ўтди.

15-август куни Фориш туманидаги сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси ва тадбиркорларнинг бир қатор муаммоли масалалари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Жумладан, Халқ банкининг Фориш филиали мижози “Нормамат матлубот савдо” раҳбари таъминотчи сифатида ҳар бир оила - тадбиркор дастури доирасида аҳолига тикув машиналари етказиб берди.
"Китоб илми зиё" раҳбари “Ёшлар келажагимиз дастури” орқали 600 миллион сўм кредит олиши, “Асал суви” раҳбари “Ҳар бир оила- тадбиркор дастури” орқали замонавий музлатгич учун 450 миллион сўм, Қаюмов Улуғбек иссиқхона қуриш учун 200 миллион сўм кредит маблағи олиши каби 20га яқин мурожаат 5 иш кунида кўриб чиқилиши белгиланди. Шунингдек, учрашувда бошқарув раиси Халқ банки Фориш туманида 50 ўринли боғча қуриб бериш ташаббусини билдирди.
Сайёр қабуллар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар