Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » “Фориш” тоғ-дала ўқув полигонида халқаро армия ўйинлари мусобақаси якунланди

“Фориш” тоғ-дала ўқув полигонида халқаро армия ўйинлари мусобақаси якунланди

16 август 2019 йил
18
0

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий  ҳарбий округининг “Фориш” тоғ-дала ўқув  майдонида V Халқаро армия ўйинлари доирасида “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг  тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 4-15 август кунлари Ўзбекистонда биринчи бор Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналиши бўйича халқаро мусобақа ўтказилди.

“Ҳарбий олимпиада” дея эътироф этилаётган Халқаро армия ўйинлари энг илғор мамлакатлар қуролли кучлари вакилларини жамлаб, бугунги кунда ҳарбийларнинг маҳоратларини намойиш қилиши ва тажриба алмашиши учун мустаҳкам платформа вазифасини ўтамоқда.

Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танлови учун Фориш тоғ полигони танланган бўлиб, бу ерда иштирокчиларнинг яшаши ва мусобақаларда иштирок этиши учун зарур шароитлар муҳайё этилди.

Қизиқарли баҳс ва мунозараларга тўла бўлган 12 кун давомида 11 та давлатнинг 200 нафарга яқин ҳарбий-тиббиёт мутахассислари нафақат юқори малака ва маҳоратларини намойиш қилишди, балки ҳарбий биродарлик ва дўстона муносабатларни ҳам кўрсатишди.

Маълумки, «АрМИ—2019» халқаро армия ўйинлари 2019 йилнинг 3 августидан 17 августга қадар 10 та давлат ҳудудида – Россия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Эрон, Арманистон, Ҳиндистон, Мўғулистон ва Ўзбекистонда ўтказилмоқда. Мусобақаларда  36 давлатнинг 217 та жамоаси таркибида 5 мингдан ортиқ ҳарбийлар қатнашмоқда.

«АрМИ – 2019» ўйинлари жами 32 та танловдан иборат бўлиб,  «Ҳарбий-тиббий эстафета» танлови  Ўзбекистонда  ўтказилди. Халқаро армия ўйинларининг мазкур йўналишида 12 та давлат Арманистон, Ангола, Озарбайжон, Беларусь, Россия, Вьетнам, Қозоғистон, Зимбабве, Мьянма, Тожикистон ва Ўзбекистон, Венесуэла (кузатувчи мақомида) вакиллари иштирок этди.

Олис хорижлик ҳарбий жамоалар иқлимга мослашиш учун юртимизга анча аввал – июль ойининг 25 санасидан келиб бошлаган эди. Улар шу даврда мусобақаларга тайёргарлик кўриш давомида бўш вақтларини мазмунли ўтказиб, юртимизнинг тарихий шаҳарларга саёҳат қилишди. Меҳмонлар  Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларни,  Регистон меъморий мажмуаларини, Мирзо Улуғбек расадхонасини, Амир Темур мақбараси ва қадимий Сиёб бозорини томоша қилиб, миллий маданий қадриятларимиз билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Иштирокчилар мусобақаларга тайёргарлик ва унда иштирок этиш давомида яшаган “Фориш” полигони ҳарбий шаҳарчасида ҳам  Ўзбекистоннинг ҳаёти билан танишиш имконияти яратилди. Шаҳарчада халқаро мусобақани ўтказиш учун яратилган замонавий ва қулай шарт-шароитлардан ташқари Ўзбекистоннинг 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри кўргазмалари ташкил қилиниб,  меҳмонларига  ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий анъана ва удумлари, асрлар давомида сақланиб келинаётган тарихий меросларини намойиш этди. Меҳмонлар бу ерда миллий сувенир буюмларини харид қилиши учун ҳам имконият яратилди.

Шаҳарчанинг  Жиззах вилоятига ажратилган ҳудудида  ташкил этилган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи филиаллари кўчма кўргазмаларда  тарихий экспонатларини намойиш қилди.  

Шунингдек, мусобақа иштирокчиларининг яшашлари, дам олишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун  шаҳарчада яратилган  қулайликлар, хизмат маданияти, вальюта айирбошлаш шохобчалари, “book cafe”, спорт ўйингоҳлари, овқатланиш ва хизмат кўрсатиш расталари ҳам  меҳмонларга манзур бўлди.  

Қизиқарли мусобақалар билан ўтган   12 кун давомида 11 та давлатнинг 200 нафарга яқин ҳарбий-тиббиёт мутахассислари нафақат юқори малака ва маҳоратларини намойиш қилишди, балки ҳарбий биродарлик ва дўстона муносабатларни ҳам кўрсатишди.

«Ҳарбий-тиббий эстафета» — ҳарбий шифокорлар ва тиббий бўлинмалар ўртасида  ўқ отиш, махсус тиббий кўникмаларни жумладан,  биринчи ёрдам, ярадорни жанг майдонидан олиб чиқиш ва бошқа амалиётларни бажариш бўйича мусобақалардан иборат бўлиб  икки босқичда ўтказилди. Унда иштирокчилар  индивидуал маҳорат, жамоавий биринчилик ва «Энг яхши механик-ҳайдовчи» мусобақаларида куч синашди.

Танлов давомида   яхши натижаларга эриш  катта маҳорат талаб этадиган  индивидуал маҳоратларини АК-74 автомати ва ПМ пистолетидан отиш, ТАЙФУН-К ҳарбий техникаси орқали тўсиқли йўлларни енгиб ўтиш, тиббий хизмат ҳарбийларининг мажмуавий машғулотлари  ҳамда махсус ҳарбий техникани ҳайдаш маҳорати шартлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.  

Танловнинг барча шартлари бўйича мусобақалар  муваффақиятли   ўтишида “Фориш” полигонида  яратилган жанговар харбий-техник тайёргарлик муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги иштирокчилар томонидан алоҳида қайд этилди.

Ҳарбий-тиббий эстафета» танловининг тантанали ёпилиш маросими ҳақиқий байрамга айланди.  Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округлариқўмондонлари,  хорижлик меҳмонлар, Жиззах  вилоят жамоатчилик вакиллари, республика  ва хориж  оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев  Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” танлови муваффақиятли ўтгани билан самимий табриклади.

Тадбирда  ҳарбий хизматга зарур бўлган малака, қатъий характер, профессионаллик ва интизом, уйғунликда ва аниқ ҳаракатлана олиш қобилиятларини синовдан ўтказган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танлови  ҳақиқий жаноговар беллашувлар билан ўтгандиги таъкидланди. Мусобақа иштирокчилари биринчи навбатда инсонларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлаб қолишга қаратилган  юксак ҳарбий-тиббий профессионаллик бўйича чуқур  билим, юксак малака  ва қобилиятларини намойиш этганлиги эътироф этилди.

Мусобақа якунлари эълон қилинди.  Иштирокчиларнинг олқишлари остида ғолибларга муофатлар топширилди.

Мусобақанинг “Индивидуал маҳорат” шартида тиббий хизмат офицерлари (ҳарбий шифокорлар) ўртасидаги номинацияда эркаклар биринчи ўринни  – Ўзбекистон Республикаси   армияси тиббий хизмат катта лейтенанти Юнус Назаров, иккинчи ўринни Россия Федерацияси армияси тиббий хизмат лейтенанти Андрей Малахов, учинчи ўринни Қозоғистон вакили  Нуржан Капезов  эгаллади.

Ушбу йўналишда аёллар ўртасида биринчи ўринни қозоғистонлик тиббий хизмат катта лейтенанти Акбопе Танатарова, иккинчи ўринни беларуслик тиббий хизмат лейтенанти Светлана Черкашина, учинчи ўринни, вьетнамлик тиббий хизмат лейтенанти Тхи Нгуен олди.

Мусобақанинг “Индивидуал маҳорат” шартида ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари (фельдшерлар) эркаклар ва аёллар ўртасидаги номинацияларнинг барча совринли ўринларни Ўзбекистон жамоасининг аъзоларига насиб этди. Жумладан, эркаклар ўртасида биринчи ўрин Валижон Бегалиевга, иккинчи ўрин Шохрух Ибрагимовга, учинчи ўрин Ҳокимбек Мадаминжонов эгаллади.

Аёллардан биринчи ўринни сержант Ойдин Убайдуллахужаева, иккинчи ўринни Лилия Манасипова, учинчи ўринни  Саидахон Абдумуминова банд этди.

“Жамоавий биринчилик” шартида эркаклар жамоаси ўртасида биринчи ўрин Ўзбекистон Республикасидан катта лейтенант Юнус Назаров, шартнома бўйича ҳарбий хизмат оддий аскарлари Валижон Бегалиев ва Шохрух Ибрагимов,  иккинчи ўрин Россия Федерацияси вакиллари лейтенант Андрей Малахов, кичик сержантлар Сергей Шанин ва Антон Шеляховский, учинчи ўрин Қозоғистон Республикаси – катта лейтенант Нуржан Капезов, сержант Бексултан Токтар ва капитан Нуржан Таупиков жамоаларига берилди. 

Ушбу шарт бўйича аёллар жамоалари ўртасида биринчи  ўринни Ўзбекистон Республикасидан капитан Лариса Холмаматова, сержант Ойдиной Убайдуллахужаева ва шартнома бўйича ҳарбий хизмат оддий аскари Лилия Манасипова, иккинчи ўринни  Қозоғистон Республикасидан  катта лейтенант Акбопе Танатарова, ефрейтор Айгирим Калиева, сержант Палина Саутиева, учинчи ўринни Россия Федерациясидан лейтенант Надежда Малахова, ефрейтор Виктория Басаркина, ефрейтор Анастасия Медникова жамоалари эгаллади.

“Энг яхши ҳайдовчи” номинациясида биринчи ўринни ва иккинчи ўринларни ўзбекистонлик Хайрулло Олимов ва  Баходир Атахановга, учинчи ўрин Қозоғистон Республикасидан ефрейтор Ерлан Жилгелдиевга насиб этди.

Танловнинг финал босқичида “Халқаро танлов ғолиби” номинацияси бўйича энг кўп балл тўплаган Ўзбекистон  Республикаси  жамоаси бирнчи ўринни олди. Иккинчи ўринни Қозоғистон Республикаси, учинчи ўринни   Россия Федерацияси жамоалари эгаллади.  

Ҳарбий шифокорлар томонидан ўтказилган мазкур мусобақа етакчи мамлакатларнинг энг кучли мутахассисларининг шиддатли ва муросасиз баҳсларига бой бўлди. Иштирокчилар барча шартларда юксак касбий маҳорат ва матонат намуналарини намойиш қилишди.

Халқаро армия ўйинларида 2017 йилдан буён иштирок этиб келаётган  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари дунёнинг сара армияларига муносиб рақобат кўрсатиб, ўзини кучли жамоа сифатида намоён этди.

Тантанали маросимда мамлакатимизнинг таниқли санъаткорлари, эстрадамиз юлдузлари иштирокидаги катта концертда янглаган турли халқларнинг қўшиқлари, жозибали рақслари, катта  мушакбозлик бу меҳмонларга, кўп сонли томошабинларга  завқ бағишлади.

      Т. БЕКНАЗАРОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар