Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » АҲОЛИ РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ

АҲОЛИ РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ

16 август 2019 йил
24
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2022 йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

Бу нима учун керак? Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб, ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш, келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади. Янада содда қилиб айтганда, бу аҳолининг муайян вақтдаги «фотосуратини» олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади. Мамлакатимиз аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот узоқ муддатли прогнозлар ва давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш учун муҳим пойдевордир.

Аҳолини рўйхатга олиш концепцияси 3 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш ва аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий режаларини тузиш, ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш, рўйхатга олиш варақаларини ва бошқа ҳужжатларни чоп этиш, ходимларни ўқитиш каби вазифалар амалга оширилади. Иккинчи босқичда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади. Яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади. Сўнгги босқичда аҳолини рўйхатга олиш бўйича натижалар тўпланиб, эълон қилинади.

Ғулом ТАНГРИЕВ,

туман статистика бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар