Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » «Караман» сув омбори қурилиш ишлари қандай кетмоқда?

«Караман» сув омбори қурилиш ишлари қандай кетмоқда?

07 август 2019 йил
19
0

Фориш туманидаги «Караман» сув омборининг қурилиб, ишга туширилиши натижасида туманда асрлар давомида қақраб ётган чўллари оби-ҳаёт билан таъминланади.

Дастлаб 20 минг, кейинчалик эса 50 минг гектар ер сув билан таъминланиб, минглаб гектар боғ-роғлар, экинзорлар барпо этилиши кўзда тутилган.

Айни кунда сув омборини бунёд этиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Лойиҳалар ва қурилиш ишларининг параллел ҳолатда олиб борилишига рухсат этилган. «Резаксойсувқурилиш» давлат унитар корхонасининг «TUPALANG HPD WATER KONSTRUKTION» масъулияти чекланган жамиятининг 870 нафардан ортиқ ишчи ва хизматчилари сув омбори қурилишини белгиланган муддатда қуриб, фойдаланишга топшириш учун тунни тонга улаб меҳнат қилмоқдалар.

– Сув омбори тўғонининг узунлиги 6,8 километр бўлиб, баландлиги 20 метрни ташкил этади, – дейди масъулияти чекланган жамияти бош муҳандиси Акрам Ҳожиев. – Ҳозирга қадар объектда 1,5 миллион куб метр тупроқ ишлари бажарилди, 8000 куб метр тош ётқизилди, 16000 куб метр шағал тўшалди, 8700 куб метр ҳарсанг тошлар ташиб келтирилди. Белгиланган ишлар кунлик график асосида амалга ошириляпти. Сув омборини белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш учун барча имкониятлар етарли.

«Караман» сув омборини тез ва сифатли бунёд этишда 38 та қудратли экскаватор, 25 та бульдозер, 170 та самосвал, турли русумдаги тупроқ зинчлагич техникалари ишлатиляпти.

Мазкур сув иншооти қурилиши ниҳоясига етгач 100 миллион куб метр оби-ҳаёт йиғилади. Кучли насос станцияси қурилиб, 3,2 километр узунликдаги, диаметри 1,1 метр келадиган трубалар орқали 90 метр баландликка сув чиқариб берилади.

Бу ишларнинг амалга оширилиши натижасида туман иқтисодий қудрати янада юксалади. Минглаб иш ўринлари яратилиб, иш билан банд бўлмаган ёшлар иш билан таъминланади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати учун махсус

Сувон Раҳимов томонидан тайёрланди

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар