Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида «Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури доирасида ишлар қандай бормоқда?

Фориш туманида «Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури доирасида ишлар қандай бормоқда?

24 июль 2019 йил
16
0

Ўтган йили «Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури доирасида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва улар лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Фориш туманида  1 миллиард 641 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, ушбу маблағ эвазига 53 та иш ўринлари яратилди.

Ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган йигит-қизларга маслаҳат бериш, касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида, маҳаллаларда «Бизнес клуб»лар фаолияти йўлга қўйилди.

Давлат дастури доирасида 7 та тикувчилик, 2 та мебел ишлаб чиқариш, 4 та иссиқхона, 2 та автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та гўзаллик салони, 1 та оби нон ишлаб чиқариш, 1 та балиқ маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, 2 та паррандачилик, 1 та саноат йўналишида лойиҳалар амалга оширилди.

«Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури доирасида 2019 йилда ёшлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш, улар бандлигини таъминлаш мақсадида туманда 10 миллиард сўм кредит маблағи ажратилган. Президентимизнинг 30-31 январь кунлари вилоятимизга ҳамда ориш туманига ташрифидан кейин туман ёшлари иштирокида узумчиликни ривожлантириш учун 3 миллиард 500 миллион сўм қўшимча кредит маблағлари ажратилди.

Бу борада ёшлар иштирокидаги 100 та лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилади. Ҳозирги кунга қадар ёшлар бизнесини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида 4 та лойиҳага 739 миллион сўм кредит маблағи ажратилди.

Бобир ТАНГРИҚУЛОВ,

«Yoshlar  kelajagimiz» жамғармаси

туман филиали раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар