Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш тумани ёшлари ҳужжат топшириши қандай кечмоқда?

Фориш тумани ёшлари ҳужжат топшириши қандай кечмоқда?

13 июль 2019 йил
5
0

Хабарингиз бор, 2018 – 2019 ўқув йили учун давлат хизматлари маркази орқали тажриба тариқасида Тошкент давлат юридик университетига ҳужжат қабул қилинган эди. Бу билан 7 мингдан зиёд оиланинг 1,5 миллиард сўмдан зиёд маблағи тежалган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жорий йилдан бошлаб юртимиздаги таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Гарчи жорий йилда бешта олий таълим муассасасига давлат хизматлари орқали ҳужжат қабул қилиниши белгиланган бўлсада, рўйхатдаги олий таълим муассасалари сони йил сайин кўпайиб боради. Натижада бир қанча оворагарчиликларга ва ортиқча харажатларга барҳам берилади.

Айни кунда Фориш туманидаги олий таълим муассасаларида ўқиш истагида бўлган ёшлар туман давлат хизматлари маркази орқали Тошкент давлат юридик университети, Самарқанд давлат университети, Фарғона давлат университети, Гулистон давлат университети, Қорақалпоғистон давлат университети ҳамда Жиззах педагогика институтига ҳужжат топширмоқдалар.

Отабек КАРИМОВ,

туман давлат хизматлари маркази мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар