Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Форишдаги оромгоҳларда болажонлар мазмунли дам олишмоқдами?

Форишдаги оромгоҳларда болажонлар мазмунли дам олишмоқдами?

03 июль 2019 йил
9
0

Фориш тумани «Сайёд» маҳалласи ҳудудидаги «Матлуботчи» болалар оромгоҳида ёзги таътилни мароқли ўтказаётган ўғил-қизларнинг қувончи бир олам.

Оромгоҳ ҳудудининг тоза ва озодалиги киши кўзини қувонтиради. Кўргазмали воситаларнинг маҳорат билан ўрнатилганлиги, ётоқхона ва ўйин майдонларининг саранжом-саришталиги мутасаддиларнинг ўз ишига нақадар масъулият билан ёндашаётганидан далолат беради. Оромгоҳ раҳбари Саид Камоловни суҳбатга тортдик.

– Бугунги кунда оромгоҳда 90 нафардан зиёд ўғил-қизлар ёзги таътилни мароқли ўтказмоқда. Оромгоҳда биринчи кун болаларни қабул қилиш, ётоқхоналарга жойлаштириш, гуруҳларга ажратиш ва танишув куни бўлган бўлса, иккинчи кун оромгоҳ ва кутубхона билан танишув, мулоқот куни деб юритилди. Машғулот ва маънавий-маърифий тадбирлар кун номидан келиб чиқиб уюштирилмоқда. Президентимизнинг беш ташаббуси асосида ўғил-қизларни китобхонликка йўналтириш, спорт билан мунтазам шуғулланиши, мусиқа ва санъатдан баҳраманд бўлиши учун турли тадбирлар ташкил этяпмиз. «Сен – Ўзбекистонни биласанми?» билимдонлар синовида дам олувчилар Ватанимизнинг ўтмиши, бугунги куни, мустақиллик йилларида эришилган натижалар ҳақидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамламоқдалар. Ёзги мавсум давомида оромгоҳда 400 нафардан зиёд ўғил-қизлар дам олдирилиб, соғломлаштирилади.

Оромгоҳга келган ўғил-қизларни кутиб олиш, уларни янги ўқув йилига ҳозирлаш учун махсус дастур тузилган. Жумладан, «Маънавият ва маърифат хонаси»да лотин тилидаги бадиий адабиётлар, шунингдек, ўқув-дастурий қўлланмалар, газета ва журналларнинг янги сонлари қўйилган. Тиббиёт хонаси керакли дори-дармонлар билан таъминланган. «Рақс тўгараги», экологик йўналишда «Гербарий тўплаш», инглиз тили, спорт тўгараклари, миллий ўйинлар, рассомчилик, моҳир қўллар, майда пластика, мусиқа тўгараклари фаолият олиб боряпти.

Оромгоҳда ўтказилаётган шахмат-шашка, стол ва катта теннис, футбол, волейбол мусобақалари, турли мавзулардаги давра суҳбатлари, бир қатор интерфаол ўйинлар дам олувчиларнинг ҳар бир кунини мазмунли ва мароқли ўтишига хизмат қилмоқда.

Болалар расм чизиш машғулотларида терроризм, гиёҳвандлик ва одам савдоси каби иллатларни, унинг кишилар бошига солаётган мудҳиш оқибатларини ўзларича тасаввур қилиб, қоғозга тушурмоқдалар. Бу машғулотлар уларда ушбу иллатга қарши онгли равишда курашиш ҳиссини шакллантиради.

Оромгоҳда шифокор Азиз Тўлаев, ҳамшира Манзура Каримовалар болалар саломатлигини мунтазам назорат қилиб боряпти.

Бош етакчи Шаҳло Исроилова, жисмоний тарбия ўқитувчилари Худоёр Қўшмуродов, Гулҳаё Мирзаева, тарбиячилар Даврон Эргашев, Фароғат Турсунова, Жавҳар Мавлонова, кутубхоначи Зайнаблар ўз билим ва тажрибаларини ўғил-қизларнинг мириқиб дам олиб, билим савияларини юксалтириш учун сарфламоқдалар.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар