Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Форишда суд раислари фуқаролар билан учрашдилар

Форишда суд раислари фуқаролар билан учрашдилар

21 июнь 2019 йил
41
0

Яқинда Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судининг судьяси Н.Тухлиев ва жиноят ишлари бўйича Фориш туман судининг раиси С.Ботировлар иштирокида Фориш тумани “Эгизбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда “Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятлари тушунчаси, салбий оқибатлари” мавзусида маъруза қилиниб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Шунингдек, учрашувда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тушунчалар берилди ҳамда фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича сайёр қабул ташкил этилди.

Жиноят ишлари бўйича

Фориш туман суди матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар