Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Мақсад элни рози қилиш

Мақсад элни рози қилиш

17 июнь 2019 йил
105
0

Фориш тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдивали Мустановнинг «Учқулоч» маҳалласида ўтказган қабулида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири Ўткир Маҳамматов, тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр қабулда маҳаллада истиқомат қилувчи 96 нафар фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 13 нафари 29 та муаммолар бўйича мурожаат этдилар.

– Маҳалламизда тез-тез электр энергиясида узилишлар бўлиб турибди, – дейди маҳаллада яшовчи Мавлуда Чўкишева барча маҳалладошлари фикрини баён этиб. – Бундан ташқари суюлтирилган газ баллонлари ҳам ўз вақтида алмаштирилмайди. Маҳаллани туман маркази ёки вилоят маркази билан боғловчи автобус қатновини йўлга қўйиш лозим. Туман марказига қатновчи йўлга киракаш таксичилар кундан-кун йўлкира ҳақини ошириб боришяпти.

Сайёр қабулда Холйигит Жоппоров маҳаллани туман маркази билан боғловчи автомобил йўлини таъмирлаш, ичимлик сув тармоғини яхшилаш, Банат Мирзаева маҳалла ҳудудида савдо дўконлари кўпайиб кетганлиги, шу дўконларда аҳолига спиртли ичмликлар сотилаётгани ва бунга барҳам бериш, Собит Ибрагимов деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ер ажратиш ва банкдан кредит олишда ёрдам бериш юзасидан мурожаат қилдилар.

Бундан ташқари сайёр қабулда Ўриш Атамуродов, Гулчеҳра Каримова, Гулруҳ Сайфуллаева, Баҳтиёр Ризоқуловлар ҳам бир қатор муаммолар юзасидан мурожаат этишди. Аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларнинг 13 таси ижро этиш учун тегишли корхона, ташкилот, муассасаларга юборилди. 3 та мурожаат жойида ҳал этилиб, 13 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдивали Мустанов «Учма» маҳалласининг Сафарота қишлоғида ҳам оммавий сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда Боломон, Бирлашган, Сафарота, Учма қишлоқлари аҳолиси қатнашди. Аҳоли томонидан электр таъминоти, суюлтирилган газ баллонлари таъминоти, қишлоққа патронаж ҳамшира ажратиш, аҳолини ўз вақтида ун маҳсулотлари билан таъминлаш, қишлоқларни туман маркази билан боғловчи транспорт қатновини йўлга қўйиш юзасидан 11 та масалалар ўртага ташланди. 

Қуйида Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан, аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йил 15 июндан 15 июлга қадар вилоят ва туман (шаҳар) секторлари раҳбарларининг ҳудудларда оммавий сайёр қабулар ўтказиш графиги ишлаб чиқилди.

Графикда ҳар бир сектор раҳбари томонидан ҳафтада камида 1 марта оммавий сайёр қабул ўтказилиши белгилаб қўйилди. Қуйида тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг 15 июндан 15 июлга қадар фуқароларни оммавий сайёр қабул қилиш жадвали билан танишинг.

Сайёр қабул ўтказиш санаси ва вақти

Қабуллар ўтказиладиган маҳалла номи

 

Қабул ўтказиладиган жой

I. Туман ҳокими (А.С.Мустанов)

15 июнь 18:00

«Учма» маҳалласи Сафарота, Боломон, Бирлашган ва Қамиш қишлоқлари

Тумандаги 17-умумтаълим мактаби биноси

27 июн 18:00

«Дўстлик» маҳалласи

Тумандаги 32-умумтаълим мактаби биноси

04 июль 18:00

«Учма» маҳалласи Деристон қишлоғи

Тумандаги 27-умумтаълим мактаби биноси

11 июль 18:00

«Қўлба» маҳалласи Қўлба ва Михин қишлоқлари

Тумандаги 12-умумтаълим мактаби биноси

II.Туман прокурори (М.М.Отақулов)

16 июнь 11:00

«Яссикечув» маҳалласи

Фориш (Қораабдол) қишлоқ хўжалик биноси

22 июнь 11:00

«Мустақиллик» маҳалласи

Тумандаги 56-умумтаълим мактаби биноси

06 июл 17:00

«Гараша» маҳаллалари

Тумандаги 79-умумтаълим мактаби биноси

13 июль 17:00

«Нарвон» маҳалласи

Тумандаги 40-умумтаълим мактаби биноси

III. Туман ИИБ бошлиғи (О.Қ.Эшбеков)

18 июнь 11-00

«Сайёд» маҳалласи

Тумандаги 7-умумтаълим мактаби биноси

26 июнь 11-00

«Эгизбулоқ» маҳалласи

Фориш (Эгизбулоқ) иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биноси

02 июль 15:00

«Нурак» маҳалласи

Тумандаги 8-умумтаълим мактаби биноси

10 июль 17:00

Э.Камолов маҳалласи

Тумандаги 33-умумтаълим мактаби биноси

IV. Туман ДСИ бошлиғи (С.Ғ.Раджабов)

20 июнь 11:00

«Қизилқум» маҳалласи

Фориш туманидаги 9-умумтаълим мактаби биноси

25 июнь 17:00

«Хонбанди» маҳалласи

Тумандаги 59-умумтаълим мактаби биноси

30 июнь 16:30

«Ўзбекистон» маҳалласи

Тумандаги 1-умумтаълим мактаби биноси

06 июль 17:00

«Учқулоч» маҳалласи

Тумандаги 10-умумтаълим мактаби биноси

12 июль 10:00

«Осмонсой» маҳалласи

Тумандаги 3-умумтаълим мактаби биноси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар