Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида ОИТСга қарши кураш қандай бўлмоқда?

Фориш туманида ОИТСга қарши кураш қандай бўлмоқда?

10 июнь 2019 йил
5
0

Фориш туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ОИТС инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларини мувофиқлаштириш туман комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман ҳокимининг ижтимоий ривожланиш, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Жиянов кириш сўзи билан очди.

Йиғилишда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи, тиббиёт фанлари номзоди Нилуфар Асқарова «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 июндаги «Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликлар тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3800-сонли қарори ижросини таъминлаш, ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича мавжуд муаммолар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида» маъруза қилди.

Маърузачи ОИВ/ОИТС инфекциясининг олдини олиш, унга чалинган беморларни тиббий-ижтимоий муҳофазалаш, аҳоли ўртасида санитария-гигиена маданиятини юксалтириш, ёшларни гиёҳвандлик ва бошқа иллатлар таъсиридан асраш лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Барчани огоҳликка даъват этди.

Шундан сўнг туманда «Биз ОИТСни тўхтатамиз» деб номланган акция ташкил этилди. Акция доирасида тумандаги «Оқтепа», «Осмонсой», «Эгизбулоқ», «Оқтом» ва бошқа маҳаллаларда шу мавзуда давра суҳбатлари, турли маънавий тадбирлар ташкил этилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар