Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида йилнинг энг яхши тарбиячиси аниқланди

Фориш туманида йилнинг энг яхши тарбиячиси аниқланди

04 июнь 2019 йил
11
0

Мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш, таълим-тарбия жараёнига «Илк қадам» мактабгача таълим муассасалари ёшидаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида янги педагогик технологияларни жорий этиш ва фаолият юритаётган ижодкор педагогларни рағбатлантириш мақсадида «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда 1-сон «Ғунча» мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари Наргиза Давронова, Дилноза Қобилова, 2-сон «Бинафша» мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Элнора Бекназарова, 3-сон «Бойчечак» мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Юлдуз Қурбонқулова, 4-сон «Гулдаста» мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Сабоҳат Эсонова, 5-сон «Лола» мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари Машҳура Муқумова, Маҳфуза Маҳамматова, 6-сон «Учқулоч» мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Умида Нуримовалар «Энг яхши методист тарбиячи», «Энг яхши ижодкор тарбиячи», «Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи» номинациялари бўйича беллашдилар. Танлов иштирокчилари барча шартлар бўйича босқичма-босқич ўз маҳоратлари ва ижодкорликларини намоён этдилар.

Кўрик-танлов якунига кўра «Энг яхши методист тарбиячи» номинациясига 1-сон «Ғунча» мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Наргиза Давронова, «Энг яхши ижодкор тарбиячи» номинациясига 5-сон «Лола» мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Маҳфуза Маҳамматова, «Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи» номинациясига 5-сон мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Машҳура Муқумовалар сазовор бўлдилар.

Ғолибларга туман мактабгача таълим бўлими маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар