Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида болаларни ҳимоя қилиш куни байрами нишонланди

Фориш туманида болаларни ҳимоя қилиш куни байрами нишонланди

01 июнь 2019 йил
8
0

Фориш туман аҳоли дам олиш марказида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Баркамол авлод – Ватан таянчи» байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Абдивали Мустанов иштирок этиб, болажонларни ва уларнинг ота-оналарини байрам билан табриклади. Байрам тадбирида «Миллий ўйинчоқлар» фестивали, болаларнинг тасвирий ва миллий санъат кўргазмаси, «Соғлом авлод» болалар мусобақаси, «Қадрият, урф-одат, анъана ва болалар»  фестивали, «Зукко китобхон» интеллектуал танлови каби ўндан ортиқ тадбирлар ташкил этилди.

Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 150 нафар ўғил-қизларга туман ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди. Болажонлар музқаймоқ ва турли ширинликлар билан сийланди. Байрм муносабати билан ўтказилган мусобақаларда болалар фаол иштирок этди. Яхши натижаларга эришган болажонларга байрам совғалари улашилди.

Байрам тадбирида Тошкентдан ташриф буюрган «Ёш томошабинлар» театри санъаткорлари, 1, 2, 3, 4-мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари байрам концерти ва турли эртаклардан саҳна кўринишлари намойиш этди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар