Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » “МОБИЛ” МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

“МОБИЛ” МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

04 август 2021 йил
153
0

Фориш туман 3-сектор ҳудудидаги “Нурак” маҳалласида “Ақлвой” деб номланган “мобил” давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлади ва маҳалланинг 30 нафар ўғил-қизларини қамраб олди.
“Нурак” маҳалласида ҳозирга қадар давлат мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмасди. Шуни ҳисобга олиб, маҳаллада давлат мактабгача таълим муассаси қурилгунга қадар “мобил” давлат муассасаси фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу “мобил” давлат мактабгача таълим муассасаси Амир Темур маҳалласидаги “Гулдаста” давлат мактабгача таълим муассасасининг филиали ҳисобланади.
“ISUZI” автобусига жойлаштирилган “Ақлвой” деб номланган мактабгача таълим муассасасида жажжи болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё. Автобус ичига совутгич, кондиционер, телевизор, стол, стуллар жойлаштирилган.
Маҳаллада шу муносабат билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Фориш туман ҳокимлиги бош мутахассиси Тошпўлат Раҳматов, туман мактабгача таълим ташкилотлари бўлими мудири Муқаддас Исломовалар сўзга чиқишди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар