Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида Олий суд сайёр қабул ўтказди

Фориш туманида Олий суд сайёр қабул ўтказди

28 май 2019 йил
60
0

Фориш туманида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси, фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳайъати раиси Холмўмин Ёдгоров томонидан аҳолининг тизимга тегишли мурожаатларини кўриб чиқишга қаратилган сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда туман ҳокими Абдивали Мустанов иштирок этди.

Мазкур ташриф фуқароларни яшаш ҳудудларида қабул қилиш ва муаммоларини жойида ҳал этиш, аҳолига ҳуқуқий тушунчалар бериш ҳамда халқимизнинг қонуний манфаатларини самарали ҳимоя этишни таъминлайди. Қолаверса, мурожаат қилишда фуқароларга қулайлик яратиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизлар ҳамда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, оилавий низоларни ҳамда никоҳдан ажралиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

– Мен банкдан олинган кредит қарздорлиги бўйича суд қароридан норози бўлиб мурожаат қиляпман, – дейди «Оқтепа» маҳалласида яшовчи Дилмурод Маматов. Менга процессуал ҳуқуқларим бўйича тушунтириш берилди.

Бундан ташқари «Нурак» маҳалласида яшовчи Зоир Достонов, Фарҳод Тошпўлатов, Зоҳид Зиёдов, «Оқтом» маҳалласида яшовчи Бекзод Ражабовлар иш ҳақларини ундириб бериш юзасидан мурожаат қилдилар.

Сайёр қабул давомида Олий суд судьясига 16 нафар фуқаролар озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган, оила ва никоҳ, уй-жой, мерос, мол-мулк, маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ масалалар жойида ҳал этилди. Қолганлари ижро учун назоратга олинди.

Юртимизда демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишда фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш муҳим масала. Бугунги кунда одил судловга эришиш, суд иши сифатини яхшилашга қаратилаётган эътибор самара бермоқда. Мазкур сайёр қабулда шу жиҳатлар исботини топди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар