Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » «Дўстлик» ва Эргаш Камолов номли маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тўғрисида

«Дўстлик» ва Эргаш Камолов номли маҳалла фуқаролар йиғинларининг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш тўғрисида

16 май 2019 йил
92
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 107-модда) ижросини таъминлаш, шунингдек географик объектларни номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, (1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги «Порашт» аҳоли пунктида истиқомат қилувчи фуқароларининг ҳамда маҳалла фуқаролар вакиллари йиғилишининг «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги «Порашт» аҳоли пунктини Эргаш Камолов номли маҳалла фуқаролар йиғини таркибига ўтказиш ҳақидаги илтимосномаси асос учун қабул қилинсин.

- «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги «Порашт» аҳоли пункти «Дўстлик» МФЙ таркибидан чиқарилиб, Эргаш Камолов номли маҳалла фуқаролар йиғини таркибига ўтказилсин.

  1. «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинининг чегараси Отақўрғон, Можрум, Андаген аҳоли пунктлари ҳудудида белгилансин.
  2. Эргаш Камолов номли маҳалла фуқаролар йиғинининг чегараси ҳозирги кунга қадар маҳалла таркибида бўлган кўчалар ҳамда «Порашт» аҳоли пункти ҳудудида белгилансин.
  3. Туман статистика бўлими (Ғ.Тангриев) ушбу қарорга мувофиқ аҳоли пунктларининг статистик кўрсаткичларига икки ҳафта муддатда зарур ўзгартиришлар киритсин.
  4. «Фориш тонги» газетасида (Р.Каримов) ушбу қарор белгиланган тартибда чоп этилсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ю.Бердибеков) зиммасига юклатилсин.

Туман Кенгаши раиси ўринбосари        Қ.ХИДИРОВ.

2019 йил 16 май, Боғдон шаҳарчаси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар