Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Форишда «Атлас сайли» ўтказилди

Форишда «Атлас сайли» ўтказилди

13 май 2019 йил
99
0

Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида «Атлас сайли» деб номланган миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз ва миллий либосларимиз тарғиботига доир маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда «Миллий урф-одатлар», «Миллий рақс», «Шеър мадҳи», «Миллий либослар», «Миллий кўргазма», «Баҳорий ҳазиллар» номинациялари бўйича танловлар ташкил этилди.

Атлас сайли давомида ўқувчи қизлар томонидан «Миллий таомлар» танлови ҳам ташкил этилди.

Тадбир ниҳоясида барча номинациялар бўйича ғолиблар ва тадбирни ташкил этишда фаол иштирок этган груҳ раҳбарлари Ҳусния Эгамова, Наргиза Исломова, Олим Ботиров, Аброр Очиловлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Рашид Каримов 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар