Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШЛИК ЎҚУВЧИ КУБОК СОҲИБИ БЎЛДИ

ФОРИШЛИК ЎҚУВЧИ КУБОК СОҲИБИ БЎЛДИ

09 июнь 2021 йил
44
0

Жиззах шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти кубоги учун ёшлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Мусобақалар муросасиз ва қизғин баҳсларга бой бўлди. Ушбу беллашувда Фориш туманидан Амир Темур номли 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Алимов Ҳасан Ҳамид ўғли ҳам қатнашиб, барча рақиблари устидан ғалаба қозонди ва фахрли 1-ўринни қўлга киритди ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти кубоги совриндори бўлди.

Унга диплом ва Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси раҳбариятининг эсдалик совғаси топширилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар