Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Жиззах вилояти хокимининг 2019 йил 20апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 14апрелдаги 278-ф-сонли фармойиши тўғрисида”ги 172-сонли қарори ҳақида  

Жиззах вилояти хокимининг 2019 йил 20апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 14апрелдаги 278-ф-сонли фармойиши тўғрисида”ги 172-сонли қарори ҳақида  

23 апрель 2019 йил
42
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида “Ташаббус-2019” кўрик-танловини юқори савияда ташкил этиш тўғрисида”ги 278-Ф сонли фармойиши ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 апрелдаги 172-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида:

 ҚАРОР ҚИЛАМАН:     

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
    14апрелдаги 278-Ф сонли фармойиши ва Жиззах вилояти ҳокимининг 2019 йил 20апрелдаги 172-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. “Ташаббус-2019” кўрик-танловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага, ажратиладиган маблағлар миқдори ва манбалари 2-иловага, кўрик танловининг туман босқичини ўтказиш бўйича ҳакамлар ҳайъати таркиби3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман босқичи жорий йилнинг 13 май куни туман марказидаги маданият биносида ўтказилиши белгилаб қўйилсин.
  • Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Тўйчиев ва туман маданият бўлими бошлиғи М.Норқозоқовгамаданият бўлими биносини тадбирга тайёрлаш ва тадбир бўлиб ўтадиган кунда бинода тадбир билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин. 
  1. “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман босқичини ўтказиш ва вилоят босқичига тайёргарлик кўриш бўйича туман ташкилий қўмитаси (Ҳ.Тўйчиев)га;

 “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман босқичига тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандларни кенг жалб этган ҳолда юқори савияда ташкил қилинсин;

“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман босқичи ғолибларини вилоят босқичига иштирокини таъминлаш вазифалари топширилсин.

  1. Туман молия бўлими (А.Қозоқов)га 2019 йил 10 майга қадар “Ташаббус-2019” кўрик-танлови туман босқичини ўтказиш учун туман ҳокимлигига бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 20 000,0 (йигирма миллион) минг сўм маблағ ажратиш вазиафси топширилсин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Жиянова, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши раиси Ш.Қодиров, туман маданият бўлими бошлиғи М.Норқозоқовларга;

Ёшларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, мулкдор бўлиш иштиёқни янада ошириш, тадбиркорлар эришган ютуқлар, уларнинг келгуси режалари ҳақида маълумотга эга бўлишига эришиш мақсадида касб-ҳунар коллежларида тахсил олаётган ёшларни кўрик-танлов кўргазмаларига ихтиёрий тарзда кенг жалб этиш;

маданият биносининг кўрик-танлов ўтадиган жойларини тайёрлаш, безаш ва концерт дастурини  ташкил этиш вазифаси топширилсин.

  1. Туман ички ишлар бўлими (О.Эшбеков) кўрик-танлов иштирокчиларининг ўз маҳсулотлари билан туман марказига келиб-кетишида, шунингдек, кўргазма вақтида хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича тегишли чоралар кўрсин.

8.Туман тиббиёт бирлашмаси (А.Жабборова) кўрик-танлов бўлиб ўтиш жойларида тез тиббий ёрдам хизмати навбатчилигини ташкил этсин.

  1. “Фориш тонги” газетаси (Р.Каримов)га кўрик-танловнинг туман ва вилоят босқичлари жараёнларини туман газетасида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  2. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Тўйчиев, туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Жиянов зиммаларига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                              А.Мустанов

Туман ҳокимининг

2019 йил «___» апрелдаги

№ __ сонли қарорига
1-илова

 

“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман босқичини ўтказиш

ташкилий қўмитаси

Т А Р К И Б И  

 

т/р

Ф.И.Ш.

Лавозими

1.

Ҳ.Тўйчиев

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси

2.

Ж.Жиянов

Туман ҳокимининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси

3.

Ж.Каримов

Туман иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

Ш.Қодиров

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши раиси

5.

Б.Рахматов

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в/б

6.

 

Туман ҳунармандлар уюшмаси

А Ъ З О Л А Р И:

7.

Г.Исмоилова

Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси

8.

А.Қозоқов

Туман молия бўлими бошлиғи

9.

Ш.Эрматов

Туман адлия бўлими бошлиғи

10.

Ф.Каримов

Туман инвестиция бўлими мутахассиси

11.

Р.Тўйчиев

Бандликка кўмаклашиш туман маркази бошлиғи

12.

Ғ.Тангриев

Туман статистика бўлими бошлиғи

13.

Лавозим бўйича

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарлари

14.

М.Норқозоқов

Туман маданият бўлими бошлиғи

15.

С.Раджабов

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

16.

Н.Турдиев

АСМ  касаба уюшмаси раиси

17.

Р.Каримов

“Фориш тонги” газетаси бош муҳаррири

18.

Х.Маматов

“Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси

19.

Ю.Кенгашев

“Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди раиси

20.

Б.Обилқосимов

АТ “Халқ банки” туман филиали бошқарувчиси

21.

Х.Бегжанов

АТБ “Агробанк” туман филиали бошқарувчиси

 

Туман ҳокимининг

2019 йил «___»  апрелдаги

№ __ сонли қарорига
2-илова

 “Ташаббус-20198” кўрик-танлови туман босқичини ўтказиш

учун ажратиладиган маблағлар

 

 

Маблағ миқдори

(минг сўм)

Кўрик-танловнинг туман босқичини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш учун ажратиладиган маблағлар

1

Туман ҳокимлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

20000,0

2

Ҳомийлар ҳисобидан

5000.0

 

Туман ҳокимининг

2019 йил «___» апрелдаги

№ __ сонли қарорига
3-илова

 “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман босқичини ўтказиш

бўйича ҳакамлар хаъйати

Т А Р К И Б И  

 

т/р

Ф.И.Ш.

Лавозими

1.

Г.Исмоилова

Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси, ҳакамлар ҳаъйати раиси

А Ъ З О Л А Р И:

2.

Х.Атабуллаев

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси

3

Ж.Каримов

Туман иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи

4.

А.Қозоқов

Туман молия бўлими бошлиғи

5.

Ш.Эрматов

Туман адлия бўлими бошлиғи

6.

Ф.Каримов

Туман инвестиция бўлими мутахассиси

7.

Р.Тўйчиев

Бандликка кўмаклашиш туман маркази бошлиғи

8.

Ғ.Тангриев

Туман статистика бўлими бошлиғи

 9.

М.Норқозоқов

Туман маданият бўлими бошлиғи

10.

С.Раджабов

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

11.

Р.Каримов

“Фориш тонги” газетаси бош муҳаррири

12.

Ю.Кенгашев

“Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди раиси

13.

Б.Обилқосимов

АТ “Халқ банки” туман филиали бошқарувчиси

14.

Х.Бегжанов

АТБ “Агробанк” туман филиали бошқарувчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар