Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » “Қўлба” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисида

“Қўлба” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисида

01 май 2019 йил
75
0

Фориш тумани ҳокимининг " “Қўлба” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори 2019 йил  1 май куни имзоланди.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон,
107-модда) ижросини таъминлаш, шунингдек географик объектларни номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,
1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосида қабул қилинди. 

Унда: 

  1. “Қўлба” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғинига “Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғини”, - деб ном бериш ҳақидаги маҳалла фуқаролар йиғинининг илтимосномаси ҳамда туман ҳокимининг киритган таклифи маъқуллансин.
  2. Янгидан ташкил этиладиган маҳалла фуқаролар йиғини Оқ булоқ, Кўхна бозор, Чарчанг, Ётоқ, Паст кўча аҳоли пунктлари чегарасида ташкил этилсин.
  3. 3.Туман ҳокимлиги молия бўлими (А.Казаков) “Арнасой” ва “Омонкелди” маҳалла фуқаролар йиғинларини бирлаштириш орқали “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилганлиги муносабати билан бўш қолган штат бирликлари ҳамда иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан янгидан ташкил этилаётган Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғинига белгиланган меъёрда штат бирликлари ажратилсин.
  4. Туман статистика бўлими (Ғ.Тангриев) ушбу қарорга мувофиқ аҳоли пунктларининг статистик кўрсаткичларига икки ҳафта муддатда зарур ўзгартиришлар киритсин.
  5. Қарордан нусха географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоят комиссиясига маълумот учун юборилсин.
  6. “Фориш тонги” газетаси (Р.Каримов) ушбу қарор белгиланган тартибда чоп этилсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ю.Бердибеков)га ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши (Ю.Кенгашев)га юклатилсин.

 Кенгаш раиси                                                     А. Мустанов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар