Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Форишлик деҳқон бу йил 1 миллион 300 минг АҚШ долларлик полиз экинларини экспорт қилишни мақсад қилган

Форишлик деҳқон бу йил 1 миллион 300 минг АҚШ долларлик полиз экинларини экспорт қилишни мақсад қилган

30 апрель 2019 йил
43
0

Фориш туманидаги «Олтин куз Акмал» масъулияти чекланган жамиятига Қизилқум массивидан 225 гектар ер майдони ажратилган. Масъулияти чекланган жамияти узумчилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланади. 30 гектарга мевали боғ ташкил этилиб, полиз маҳсулотлари ҳам етиштириб келишяпти.

Жорий йилда чет элга 1 миллион 300 минг АҚШ долларлик қовун-тарвуз, коврак шираси, олма, олхўри, наполеон гилоси каби маҳсулотларни экспорт қилишни ўз олдиларига асосий мақсад қилиб қўйган.

– Президентимизнинг жорий йил 30-31 январь кунлари туманимизга ҳамда вилоятимизга ташрифи чоғида туманимизда 10 гектар ерда узумзорлар ташкил этиш юзасидан топшириқлар берди. Ҳақиқатдан ҳам туманимизнинг ер ва иқлим шароити узумчиликни ривожлантиришга мос. Қолаверса, туманимиз аҳолисининг томорқасида етиштирилаётган узумларнинг ҳеч ерда тенги йўқ. Табиий тозалиги, таъми билан ажралиб туради, – дейди масъулияти чекланган жамияти раиси Бахтиёр Қодиров. – Президентимиз топшириғидан кейин биз ҳам оила аъзоларимиз билан келишиб, виночиликка ва майиз етиштиришга мўлжалланган 175 гектар узумзор ташкил этишга келишдик. Ҳозирга қадар 72 гектар ерга янгидан ток кўчатлари экдик.  Барча экинзорларимизга деҳқончиликдаги истиқболли тизим, томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади.

Корхонада жорий йилда иш ҳажмининг кенгайиши ҳисобига 52 та доимий ва 30 та мавсумий иш ўринлари яратилди.

Юртимизда ҳар бир фаслнинг ўз ўрни бор. Кўкламнинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган деҳқонларнинг бугун амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари ўз олдиларига қўйган вазифаларни бекаму-кўст бажарилишидан дарак бериб турибди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар