Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш тумани ҳокими сайёр қабул ўтказди

Фориш тумани ҳокими сайёр қабул ўтказди

29 апрель 2019 йил
52
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижроси доирасида Фориш туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдивали Мустанов «Ўхум» ва «Дўстлик» маҳаллаларида сайёр қабул ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири Ўткир Маҳамматов, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.

Сайёр қабулда фуқаролар Фориш – Ўхум йўлини таъмирлаш, Ўхум қишлоғида мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш, қишлоқлар аҳолисини суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш, электр тармоқларини таъмирлаш ва электр энергияси қуввати паст бўлган қишлоқларга қўшимча трансформаторлар ўрнатиш каби масалаларда мурожаат қилдилар.

Жумладан, Аҳрор Алиев, Шоди Шакаров, Муслима Исаева, Саттор Муҳаммедов, Савурбой Комилов, Бобожон Латипов, Абдусалом Ҳакимов, Тўймурод Жумаевлар Порашт қишлоғини бошқа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига киритиш, аҳолига сотилаётган ун маҳсулотлари миқдорини ошириш ва ўз вақтида маҳаллаларга олиб келиб сотиш, иссиқхона қуриш учун банкдан кредит ажратиш, аҳолига уй-жой қуриш учун ер майдонлари ажратиш, Ўхум – Пахтакор йўналиши бўйича автобус қатновини йўлга қўйиш каби фикрларни билдирдилар. Уларнинг мурожаати тингланиб, бирламчи муҳокама этилди ва сайёр қабулдаги барча мурожаатларни ўз муддатида кўриб чиқиш ва ўрнатилган тартибда ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар