Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Халқ депутатлари Фориш туман кенгашининг сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Фориш туман кенгашининг сессияси ўтказилди

27 апрель 2019 йил
54
0

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияга тумандаги барча корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тўртта секторга бириктирилган гуруҳлар аъзолари таклиф этилди.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдивали Мустанов бошқариб борди.

Сессияда дастлаб туман ҳокими Абдивали Мустанов «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли қарорининг тумандаги ижроси ҳақида» маъруза қилди.

– Туманда қарийб икки йилдан буён ишни ташкил этишнинг янги тизими ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари бошчилик қилаётган ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4 та сектор фаолият кўрсатмоқда, – деди туман ҳокими ўз маърузасида. Бу борада ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш низоми ҳамда «Маҳалла – туман – вилоят – республика» тамойили белгиланиб, тўрт секторга аҳолининг энг муҳим масала ва муаммоларини ечиш юзасидан кенг ваколатлар берилган. Уйма-уй юриб ўрганишлар, аҳоли билан ўтказилаётган мулоқотлар ижтимоий-иқтисодий соҳаларда кузатилаётган долзарб масалаларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этаётир. Айниқса, уй-жой коммунал ҳамда йўл хўжалиги, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув таъминоти, транспорт қатнови, ҳудудларни ободонлаштириш, нарх-наво барқарорлиги, соғлиқни сақлаш, таълим соҳасидаги камчиликларни бартараф этишда яққол намоён бўлмоқда.

Секторлар ишчи гуруҳлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасаларида, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари, аҳоли хонадонларида ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Якка ёлғиз кексалар, ногиронлар, спиртли ичимликка ружу қўйганлар, муқаддам судланганлар, шаърий никоҳ асосида яшовчилар, низоли оилалар, профилактик ҳисобда турувчи шахслар рўйхати шакллантирилиб, улар билан бевосита тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Аммо, амалга оширилган ишлар билан бир қаторда секторлар фаолиятини амалга оширишда бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят халқ қабулхонаси томонидан 4 та секторга бириктирилган ишчи гуруҳлари фаолияти ўрганилди. Ўрганиш жараёнида 1-сектор ишчи гуруҳи томонидан 1327 та хонадондан 288 та муаммолар ўрганилган бўлиб, уйма-уй юриш ва фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш жараёнида ўтказилаётган сўровнома натижалари таҳлил қилинганда ҳар 5 та хонадонда 1 та муаммо ёки жами ўрганилган хонадонларнинг 20 фоизида муаммо борлиги аниқланган. 2-сектор ишчи гуруҳи томонидан 3511 хонадондан 1992 муаммо аниқланган. Муаммоларни ўрганиш бўйича ўтказилган сўровномалар таҳлил қилинганда ҳар 2 та хонадонда 1 та муаммо, жами ўрганилган хонадонларнинг 50 фоизида муаммо борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, 3-сектор ишчи гуруҳи томонидан 1789 та хонадонлардан 528 та муаммолар борлиги аниқланиб, ўтказилган сўровномалар натижаси таҳлил қилинганда ҳар 3-4 хонадонда 1 та муаммо ёки ўрганилган хонадонларнинг 30 фоизида муаммо борлиги аниқланган. Худди шунингдек, 4-секторда ҳам 2138 та хонадондан 308 та муаммо аниқланган. Ўтказилган сўровномалар таҳлили эса ҳар 7 та хонадонда 1 та муаммо ёки ўрганилган хонадонларнинг 14 фоизида муаммо аниқланди. Шу билан бирга 4 та сектор ишчи гуруҳлари томонидан «Муаммо мавжуд эмас» деб тўлдирилган сўровномалар танлов асосида қайта ўрганилганда, 1-секторда 24 та, 2-секторда 10 та, 3-секторда 20 та, 4-секторда 10 та хонадонларда муаммолар мавжудлиги аниқланди. Мазкур камчиликларни бартараф этиш юзасидан секторлар ишчи гуруҳлари аъзоларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида тегишли мутасадди раҳбарларга зарур кўрсатмалар берилиб, чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, сессияда аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази директори ўринбосари Тошпўлат Раҳматов «Туманда 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг 1-чоракдаги ижроси», туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳаким Тўйчиев «Туман маҳаллий бюджетининг 1-чоракдаги ижроси», туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Комилжон Каримов «Фермер хўжаликларининг ер участкалари ҳамда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисида», «Маҳалла» жамоат фонди туман кенгаши раиси ўринбосари Юлдош Кенгашев, «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини Порашт қишлоғини Эргаш Камолов номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қўшиш юзасидан йўлланган илтимосномани кўриб чиқиш бўйича ахборот бердилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар