Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш тоғ полигонидаги мусобақа қизғин давом этмоқда

Фориш тоғ полигонидаги мусобақа қизғин давом этмоқда

26 апрель 2019 йил
40
0

Махсус отрядлар ишга киришганда

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Жиззах вилояти, Фориш туманида жойлашган ҳарбий дала полигонида Ички ишлар вазирлигининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядлари терма жамоалари ўртасида кўпкураш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада ИИВ махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядлари вакиллари иштирок этаяпти. Мусобақа қоидаларига кўра, беллашувларда мезбон, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси иккита жамоа билан қатнашмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон республикалари Ички ишлар вазирликлари, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ИИБлари вакиллари иштирокида уюштирилган мусобақанинг очилиш маросимида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқди. Нотиқ ИИВ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, махсус вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядлар ходимларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, замонавий техникалар ҳамда қурол ва яроғлар билан таъминлаш борасидаги чора-тадбирларга тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг терма жамоалар паради уюштирилиб, полигоннинг тоғли ҳудудида "Минора” шарти асосида беллашувлар бошлаб юборилди. Бу шартда махсус отрядлар ходимлари бинони ишғол қилиш, тўппонча ва мерганлар милтиғи билан нишонни уриш, иншоот томидан арқонда тушиш, тўсиқлар оша чопиш бўйича тўплаган тажриба ва малакаларини намойиш этдилар. Тинимсиз ёққан ёмғир иштирокчиларнинг зиммасидаги вазифаларни анча мураккаблаштирди. Ёғин пардаси ортидаги нишонни аниқ уриш, сирпанчиқ йўлда нам оғирлаштирган кийимда чопиш, тўсиқларни ошиб ўтиш осон бўлмади.

 Кейинги шартда эса терма жамоалар вакиллари 5 хонали бинога жойлашган 10 нафар жангариларни бартараф этиш, гаровдагиларни озод қилиш ҳамда жароҳатланган фуқарони ҳудуддан олиб чиқишга оид топшириқларни бажаришларига тўғри келди. Улар вазифани кимёвий ва биологик хавф остида, яъни, газниқобда бажаришди. Табиийки, фақат тўппонча билан иш кўриладиган бундай шароитда катта тажриба, маҳорат ва кучли ирода соҳиби бўлмаганларга омад кулиб боқмайди. Қувонарлиси, жамоаларнинг қарийб ҳаммаси шартларда юқори натижаларга эришдилар. Аммо нишоннинг аниқ урилиши, тезкор тадбирнинг қисқа вақтда бажарилишига оид мезонлар жамоаларнинг ўрнини белгилаб берди.

Мусобақанинг иккинчи куни

Иштирокчилар 8,5 километрлик масофани босиб ўтиш шартини бажардилар. Ҳар бир иштирокчининг елкасида 38 килограммдан 46 килограммгача бўлган оғирликдаги қурол-яроғ ва анжомларнинг борлиги, тинимсиз ёққан ёмғир тоғли ҳудудда ҳаракатланишни қийин ва оғир вазифага айлантирди.

 Шунингдек, улар қарийб 1 километрлик йўлни сув кечиш орқали забт этиш керак бўлди. 40 метрлик узунликдаги жарликдан арқон билан кесиб ўтиш амалиётидан сўнг иштирокчилар шитоб билан ортга қайтишди. Бу шарт талабларидан бири жамоавийликдир. Яъни, ҳеч ким ортда қолмаслиги лозим. Шу маънода, жамоаларнинг ҳар бир аъзоси бир-бирини қўллаб-қувватлаб, жипсликда ҳаракат қилинди. Мураккаб вазифаларни уддалаш учун 40 дақиқа ажратилди. Катта тажриба, ирода ва жасорат талаб қилинадиган бу шартни ходимлар маҳорат билан бажаришди, десак адашмаймиз.

Бугун

Кўпкураш мусобақаларининг учинчи куни учта шарт бўйича бўйича куч синашилди. Чунончи, "Офицерни қутқариш” шартида 4 ўқчи ва 1 нафар мергандан иборат жамоа тоғли ҳудудда турли тўсиқлардан ошиб ўтиб, ҳудуддаги 16 та шартли душманни бартараф этишлари, худди шундай мерган 70 метр олисдаги 4 та нишонни йўқ қилиши ҳамда гаровда ушланган офицерни қутқаришлари лозим бўлди.

Бу жараёнда тўппонча билан қуролланган ходимлар ўз маҳоратларини тиззалаб, ётиб ва тик ҳолда кўрсатган бўлсалар, мерганлар нотекис сатҳда мўлжални олишга оид тажрибасини намойиш қилишди. Офицерни қутқариш жараёнида эса зирҳли "Тигр” автоуловларининг кўмагига таянилди. Яъни, ярадор ходим иккала техника ўртасига тортилган арқон орқали олиб ўтилди.

"Ҳужум” шартида беш нафар ходимдан иборат жамоа тўсиқлар оша иккита кўп қаватли бинони ишғол қилиб, ҳудудни шартли жангарилардан тўппонча ва мерган милтиғида тозалашлари лозим бўлди. Бу шартда ҳудудга сездирмасдан кириш, турли жойлардаги нишонларни уришга оид вазифалар бажарилди.

Худди шундай, "Умумҳарбий тўсиқлар йўлагидан ўтиш” шартини бажариш ҳам осон кечгани йўқ. Мазкур тўсиқлар йўлаги жаҳон стандарти талаблари асосида барпо этилган бўлиб, унда иштирокчиларнинг зиг-заг оралаш, баланд девордан ошиш, тўсин устига чиқиш ва ҳаракатланиш, сакраш, туйнукдан ўтиш, граната улоқтириш, хандақда юриш ҳамда чопишга оид салоҳиятлари имтиҳон қилинди.

Ҳамма шартларни қисқа муддатларда, аниқ ва бирликда бажариш тақозо этилди. Қисқаси, махсус отряд ходимларининг жанговарлик, жасурлик ва матонатга уйғун яна бир куни ана шу тарзда қизғин ва машаққатли тарзда кечди.

 Эртага

Қўл жанги мусобақалари бўлиб ўтади. Беллашувлар 65, 70, 75, 80, 85, 90 ва 90 килограммдан ошиқ вазн тоифаларида кечди. Кўпкураш 27 апрелгача давом этади.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар