Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш туманида 130 минг АҚШ доллари миқдоридаги тиббий хизмат ускуналари ўрнатилди

Фориш туманида 130 минг АҚШ доллари миқдоридаги тиббий хизмат ускуналари ўрнатилди

25 апрель 2019 йил
38
0

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш тиббиёт соҳаси ходимлари олдида турган энг муҳим вазифалардан.

Жорий йилда Фориш туман марказий шифохонасига 30 минг АҚШ доллари қийматидаги скрининг ва 100 минг АҚШ доллари қийматидаги томография текшируви аппарати ўрнатиш учун инвестициялар жалб этилди.

Аммо, тиббиёт соҳасидаги энг долзарб муаммолардан бири бу туғруқхонанинг мавжуд эмаслиги эди. Бу муаммога Президентимизнинг жорий йил 30-31 январь кунлари туманимизга ва вилоятимизга ташрифидан кейин барҳам бериладиган бўлди. Президентимиз туманимизда жорий йил 70 ўринли Жанубий Корея стандартлари типидаги туғруқхона қуриш юзасидан тегишли вазирлик ва ташкилотларга топшириқлар берди. Бундан ташқари туман марказий шифохонаси терапия бўлимида 2 та кардиология палатаси ташкил этилиб, замонавий жиҳозлар билан жиҳозланди.

Бегзод ЭРКИНОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар