Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Жиззах вилояти ҳокимининг “Қатттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги таърифларни белгилаш тўғрисида”ги 379-сонли қарори хақида

Жиззах вилояти ҳокимининг “Қатттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги таърифларни белгилаш тўғрисида”ги 379-сонли қарори хақида

21 январь 2021 йил
67
0

Жиззах вилояти ҳокимининг 2020 йил 31 декабрдаги “Қатттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги таърифларни белгилаш тўғрисида”ги 379-сонли қарори хақида.

Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси  2002 й.,4-5-сон, 72-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарорини ижросини таъминлаш ҳамда Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2020 йил 26 ноябрдаги 03/1-3101-сонли хатини инобатга олиб, вилоят ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматларини самарали ташкил қилиш, Жиззах вилояти ҳокимининг 2020 йил 31 декабрдаги 379-сонли қарори  ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 5-, 6- ва 25 моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2020 йил 26 ноябрдаги 03/1-3101-сонли хати ва вилоят Молия бош бошқармаси томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоблар, Жиззах вилояти ҳокимининг 2020 йил 31 декабрдаги 379-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш, чиқинди полигонларига жойлаштириш хизматлари бўйича янги таърифлар 1-иловага мувофиқ;
  3. Туманда фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича зарарсиз чиқиндиларни чиқариш юзасидан вақтинчалик меъёрлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  4. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими (Қ.Хидиров), “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бўлими (Ю.Кенгашев) билан биргаликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги таърифлар белгиланганлигини аҳоли ва истеъмолчилар эътиборига етказиш вазифаси топширилсин.
  5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган 1-илованинг 8-бандига асосан суюқ маиший чиқиндилар, йирик габаритли маиший чиқиндилар, чорвачилик чиқиндилари, қурилиш чиқиндилари ва тупроқ, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар)ни олиб чиқиб кетиш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан келишилган нархларда алоҳида тўловлар эвазига амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
  6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 3 апрелдаги 1566-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  7. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Р.Каримов)га мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ҳамда белгиланган тартибда Фориш туман ҳокимлигининг расмий веб сайти (forish.jizzax.uz) га жойлаштирилишини таъминлаш юклатилсин.
  8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича туман комиссияси раиси Ф.Амиров зиммасига юклансин.

 Туман ҳокими                     А.Мустанов

 “05 ” 01   2021 йил              8 -сон                          Боғдон шаҳарчаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар