Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » Фориш тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Фориш тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

14 декабрь 2018 йил
170
0

 Амиров Фаррух Олимжонович

2018 йил 10 июлдан Фориш тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

1981 йил 7 июлда Фориш туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2004 йилда Самарқанд давлат университети (сиртқи)ни тамомлаган. Мутахассислиги экология ва табиатдан фойдаланиш. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1998-1999 йй. - Жиззах вилояти Фориш тумани “Ватанпарвар” ташкилоти йўриқчи ёрдамчиси

2000-2002 йй. - Жиззах вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 2-тоифали мутахассиси

2002-2003 йй. - Жиззах вилояти Фориш маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш устаси

2003-2004 йй. - Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими ёрдамчиси

2004-2005 йй. - Жиноят ишлари бўйича Фориш туман судининг жамоатчилик асосида суд  мажлиси котиби

2005-2015 йй. - “Жиззахнефтбаза” унитар корхонаси Фориш филиали ҳуқуқшуноси, нефт маҳсулотлари етказиб   берувчи мутахассиси, бош ҳисобчиси

2015-2016 йй  - “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси “Фориштумангаз” филиали абонент

хизмати етакчи муҳандиси дастурловчиси

2016-2016 й.   - “Жиззахнефтбаза” унитар корхонаси Фориш филиали бош ҳисобчиси

2016-2018 й.й - Жиззах вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали 2-участка Фориш бўлими газ тармоқларидан ва ускуналаридан фойдаланиш хизмати устаси 

2018 й. ҳ.в. - Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва  коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

Фориш туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуи масалалари бўйича ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли ва 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорларига мувофиқ қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади.

Ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш;

Туманда халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;

Шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

Капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;

Пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

Муҳандислик ва йўл транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;

Кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларини амалга ошириш;

Аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатдан тозалаш тизими билан таъминлаш;

Аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради. (ВМ-123-сон 27.04.2016 й.)

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш; (ПҚ-2916-сон 21.04.2017 й.)

Уй-жойлар қурилиши бўйича қабул қилинган Дастурларнинг туманда ижро этилишини назорат қилиш, уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи буюртмачи ва пудрат ташкилотларини мазкур йўналишда ишларини ташкиллаштириш.

Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича комплекси фаолиятига раҳбарлик қилиш.

Туман ҳокими томонидан тасдиқланган соҳага тегишлитуман ҳокимлиги доимий комиссияларига бошчилик қилади ва комиссияларнинг иш самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Қуйидаги туман ҳокими бошчилигидаги комиссиялар ишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади:

  1. Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича туман комиссияси. (ПҚ-3012-сон 26.05.2017 й.)
  2. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлашни мувофиқлаштириш туман комиссияси.
    (Ҳар йили тасдиқланадиган куз-қиш мавсуми қарорига асосан)
  3. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси. (ПҚ-2435-сон 20.11.2015 й.)
  4. 2017-2019 йиллар давомида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини амалга ошириш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳудудий ишчи комиссияси. (ПҚ-2853-сон 27.03.2017 й.)
  5. “Обод қишлоқ” дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси. (ПҚ-3630-сон 29.03.2018 й.)

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигидаги туман комиссиялари:

  1. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича туман комиссияси (ПҚ-2916-сон 21.04.2017 й.)
  2. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш туман комиссияси
    (ПҚ-2910-сон 20.04.2017 й.)
  3. Кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури амалга оширилишини мувофиқлаштитриш ҳамда мониторинг қилиш бўйича туман комиссияси (ПҚ-2922-сон 24.04.2017 й.)
  4. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича “тайёр ҳолда топшириш” шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини танлаш бўйича туман танлов комиссияси.
    (ВМ-243 26.04.2017 й.)
  5. 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи туман комиссияси. (ПҚ-2812-сон 02.03.2017 й.)
  6. Аҳоли пунктларини комплекс қурилишини назорат қилиш туман комиссияси (ВМ-41-сон 12.02.2009 й.)
  7. Ёнғин хавфсизлиги бўйича туман комиссияси. (ВМ-708-сон 11.09.2017 й.)
  8. Йўл ҳаракати хавсизлигини таъминлаш туман комиссияси (ВМ-471-сон 10.12.2001 й.)

Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:

1

Туман қурилиш бўлими

2

“Ўзбектелеком” АК туман филиали

3

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

4

вилоят газ таъминоти ҳудудий филиали туман участкаси

5

“Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ туман бўлими

6

Туман “Сувоқова” ДУК

7

Туман “Тоза худуд” ДУК

8

Туман ободонлаштириш бошқармаси

9

Туман автомобиль йўллари ҳудудий бўлими

10

“Жиззах нефт базаси” МЧЖ туман шахобчалари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар